RU

Последние новости

07:15U-17 ЖЧ. Ўсмирларимиз бугун Ирландияга қарши баҳс олиб боради  0 00:50Арне Слот: "Барқарор ўйин кўрсатаётганимизда ҳам мағлуб бўлдик"  0 00:31Саудия Арабистони. Дубль, иккита қизил, иккита автогол: "Ал Ҳилол"дан иродали ғалаба  1 00:15Лапорта "Камп Ноу" ҳақида: "Бу биздан кейинги авлод учун мерос"  0 23:59Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди, Шомуродовдан мавсумдаги 8-гол  44 23:35Пеп Гвардиола: "Клопп давридаги "Ливерпуль" билан рақобат орқали "Манчестер Сити" ҳам ўсишга эришганди"  1 23:11Александр Хомяков: "Ўйинимиздан қониқдим деб айта олмайман, чунки кўп нарса ўхшамади"  8 22:58Ўзбекистон U17 термаси Ирландияга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  1 22:23Виталий Левченко: "Бундай майдонда ижодкор футбол намойиш эта олмайсиз"  25 22:10Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи" 1:1   2 21:55Миржалол Қосимов: "Ҳозир майдонга чиқиб ундоқ қиламан-бундоқ қиламан деган билан иш битмайди"  3 21:37Лени Йоро "Реал"га эмас, "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусланмайди  5 21:12Шерзод Жўраев: "Насаф" билан бошқача ўйин кўрсатгандик, бугун эса бошқа жамоага айланиб қолдик"  13 20:51Испаниянинг Грузия ва Туркияга қарши баҳслар учун қайдномаси маълум қилинди  0 20:20Бенито Муссолинининг чевараси билан тўп тепаётган Жейми Варди Италияда футболдан завқ олмоқда  3

“Ювентус” “Рома”ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг учинчи ўрнига кўтарилиб олди Новости

“Ювентус” “Рома”ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг учинчи ўрнига кўтарилиб олди

Италия чемпионати 21-туридан ўрин олган “Ювентус” – “Рома” учрашуви якунланди.

"Ювентус" – "Рома" 2:0

22.00, "Альянц Стэдиум"

Гол:
13 - Роналду 1:0; 69- Рожер (автогол) 2:0;

"Ювентус" – Шченсни, Кьеллини, Алекс Сандро, Бонуччи, Данило, Рабьо, Артур, Маккенни, Кьеза, Роналду, Мората.

"Рома" – Лопес, Карсдорп, Кумбула, Манчини, Спинаццола, Вильяр, Кристанте, Мхитарян, Верету, Рожер, Майораль.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди

84. Ўзгариш: Леонардо Бонуччи кичик жароҳат олди ва унинг ўрнига де Лигт майдонга тушмоқда. Сандро ҳам майдонни тарк этди, унинг ўрнига Демирал учрашувни  тугатиб қўяди

83. Учрашувнинг охирги ўн дақиқаси бошланди. Римликлар эндигина ҳужумга жиддий тарзда ўтишни бошлашмоқда

82. Ўзгариш: Федерико Кьезанинг ўрнига Федерико Бернардески майдонга тушди

77.Ўзгариш: Бруно Перес Рик Карсдорпни алиштирмоқда

76. ЗАРБААА. Веретунинг зарбаси ноаниқ

69. ГООООООООЛ. Рожер Ибаньес тўпни ўз дарвозасига жойлаб қўйди

68. ЗАРБАААА. Перез кучли ва аниқ зарба йўллади, бироқ Шченсни ўз ўрнида

65. Ўзгариш: Уэстон Маккенни ва  Альваро Мората майдонни тарк этди. Хуан Куадрадо ва Деян Кулусевски майдонга тушди

64. Ўзгариш: Меҳмонлар мураббийи бир йўлла уч нафар футболчини алиштиришга қарор қилди. Гонсало Вильяр, Брайан Кристанте ва Брайан Кристанте майдони тарк этди. Уларнинг ўрнига Эдин Жеко Карлес Перес ва Амаду Диавара ҳаракат қилади.

62. Огоҳлантириш: Роналду ҳакам томонидан огоҳлантирилди

57. ЗАРБАА. Роналду Моратага яхши узатмани амалга оширди, бироқ испанияликнинг зарбаси ноаниқ

54. Огоҳлантириш: Мараш Кумбулла майдон марказида Моратага қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди

49. «Рома» футболчилари учрашувдаги тўққизинчи бурчак зарбасини амалга оширди, бироқ узатмаларнинг барчаси бефойда

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Роналдунинг 13 дақиқада урган голи учрашувда ягона бўлиб турибди

Ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқ қўшиб берди

41. ЗАРБАААА. Роналдунинг навбатдаги зарбаси ҳам аниқ чиқди, бироқ дарвозабон ўз ўрнида

37. Огоҳлантириш. Мхитарян тезкор қарши ҳумумга ўтиб кетаётганида Артур унга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточа ишлаб олди. Огоҳлантиришлар бўйича ҳисоб 1:1

36. Меҳмонлардан яна бир бор бурчак зарбаси, яна вазият, бироқ яна ноаниқ

35. Огоҳлантириш: Манчини тезкор қарши ҳужумни қўполлик билан тўхтади ва огоҳлантирилди

26.ЯХШИ ИМКОНИЯТ. «Рома» навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширди. Бурчакдан узатилган тўпга биринчи бўлиб Манчини зарба йўллади, бироқ икки метрдан етти метрли дарвозани нишонга ололмади

22. УХХХХХХ. Мората Роналдуга узатмани амалга оширди. Португалияликнинг зарбаси тўцинга тегиб қайтди

21. ЗАРБААААА. Кристанте ўн олти метрлардан тўпни тўхтатмасдан кучли зарба йўллашга эришди, бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади

Учрашувнинг илк хавфли вазияти гол билан  якунланмоқда. Кеча 36 ёшни қаршилаган футбол юлдузи жарима майдончасига кирмасдан секин лекин узоқ бурчакка ажойиб тарзда зарба йўллаб ҳисобни очмоқда

13. ГООООООООЛ. Роналду ҳисобни очмоқда

10. Учрашувнинг дастлабки ўн дақиқаси якунланмоқда. Ҳозирча ҳар икки жамоа ҳам жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.

2. «Ювентус» футболчилари учрашувдаги илк бурчак зарбасини амалга оширишди, бироқ римликлар ҳимоячи ҳужумни бартараф этди.

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика