RU

Последние новости

10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  29 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3

А Серия. "Женоа" мағлубиятга учради, Шомуродов 45 дақиқа ўйнади Новости

А Серия. "Женоа" мағлубиятга учради, Шомуродов 45 дақиқа ўйнади

Италия чемпионати 35-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Женоа – Сассуоло 1:2 

«Луижи Феррарис»

Гол: Заппакоста 85' – Распадори 14', Берарди 66'

Женоа – Перин, Сапата, Гольданига, Гильоне (Шомуродов, 46), Заппакоста, Зайц (Пьяца, 75), Бехрами (Кассата, 68), Бадель, Масьелло, Пандев (Ровелла, 68), Дестро (Скамакка, 68).

Сассуоло – Консильи, Толян, Рожерио, Феррари, Кирикеш, Журичич (Дефрель, 57), Локателли (Бурабия, 81), Траоре (Гараслин, 72), Лопес, Берарди (Капуто, 81), Распадори (Обьянг, 72).

Огоҳлантириш: Заппакоста (31), Гольданига (90+4).

Учрашув якунланди! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90+4. Гольданига қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

90+3. Кассата ўнг қанотда фаоллик кўрсатди, аммо қўполликка ҳам йўл қўйди.  

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Уууух!  Заппакостанинг зарбаси дарвозанинг ўткир бурчаги томон йўналтирилди, сал ноаниқ. 

89. Кассатанинг тўп ошириши Обьянг томонидан бартараф қилинди. 

87. "Женоа" фаолликни максимал даражада оширди. 

85. ГОООООООООООООООООООООООООЛ!  Заппакостанинг қойилмақом зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан жой олди – 1:2!

83. Скамакканинг ўнг қанотдан амалга оширган зарбага ўхшаш узатмаси Шомуродовга тегиб, бошқа томонга кетди. Афсуски, дарвозага эмас.  

81. "Сассуоло"да 2 та ўзгариш: Берарди ўрнига Капуто, Локателли ўрнига Бурабия ўйинга қўшилди. 

79. Заппакостанинг зарбаси, Консильи ўз ўрнида! 

78. "Сассуоло" тўпга эгалик қилган ҳолда ишончли тарзда ўйин намойиш қилмоқда. 

75. "Женоа"да алмаштириш: Зайц ўрнига Пьяца ўйинни тугатиб қўяди. 

74. Гольданига Гараслинга нисбатан қоидани бузишга мажбур бўлди. 

72. "Сассуоло"да 2 та алмаштириш: Распадори ўрнига Обьянг, Траоре ўрнига Гараслин ўйинни давом эттиради.  

70. Эҳ, шундай яхши ўйнаб турган "Женоа"га биргина хато қимматга тушди. 

68. "Женоа"да 3 та ўзгариш: Детсро ўрнига Скамакка, Пандев ўрнига Ровелла, Бехрами ўрнига Кассата тушди. 

66. ГОООООООООООООООООООООЛ!  Масьеллонинг ҳимоядаги қўпол хатосидан кейин Берарди бирга-бир ҳолатни голга айлантирди – 0:2!

64. Шомуродов Кирикешга босим уюштирди, ҳимоячи тўпни тепди, аммо тўп йўл-йўлакай ҳамюртимизга тегиб, майдондан чиқиб кетди, "аут".

62. "Женоа" ҳимоядан ҳужум бошлайди, Сапатага нисбатан қоида бузилди. 

60. Шомуродов чап қанотдан ичкарига, Дестрога пас беришни истади, бироқ пас жуда кучли амалга оширилгани боис тўп майдонни тарк этди. 

58. Шомуродов Пандевга пас берди, Горан эса чапдаги шеригига пас беришга улгурмади, ҳимоячилар тўпни тепиб юборишди. 

57. "Сассуоло"да алмаштириш: Журичич ўрнига Дефрель майдонга тушди. 

56. Алоҳида айтиш керакки, Шомуродов анча фаол ўйнамоқда ва "Женоа"нинг ўйинини кучайтирди деб бемалол айтиш мумкин. 

55. Зайцнинг жаримадан берган зарбаси анча ноаниқ чиқди, жуда уятли зарба бўлди.

54. Шомуродов зарба бераётганида унга нисбатан қўполлик ишлатилди, жарима тўпи. 

52. Уууух! Гольданиганинг бош билан йўллаган зарбаси дарвозс тўсиниги тегиб қайтди. 

51. Заппакостанинг узатмаси Берарди томонидан қайтарилди.

48. Зарба! Мануэль Локателлининг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

46. "Женоа"да ўзгариш: Гильоне ўрнига Шомуродов туширилди. 

- Шомуродв майдонга тушишга ҳозирлик кўмроқда.

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус!  Иккинчи бўлимда Шомуродовни кутамиз.

45+3. Лопес Бехрамини йиқитди, белгиланган жарима тўпини Зайц ижро қилди, тўппа-тўғри дарвозабонга. 

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

43. Тайм сўнгида меҳмонлар фаолликни оширишди, тўп назоратини мезбонларга топшириш ният йўқ. 

40. Зарба!  Феррарининг жарима майдони чизиғи устидан берган зарбаси Перинга қийинчилик туғдирмади. 

38. Кирикешга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатиляпти. 

36. Кирикеш жарима майдони ичкарисида ётибди, Детсро тирсаги билан уриб юборибди. 

34. Масьелло ўнг қанотда Толянга нисбатан қўполлик ишлатди. 

33. Зарба!  Заппакостанинг яхши зарбаси Консильи томонидан бартараф этилди. 

31. Заппакоста эътироз учун сариқ карточка олди. 

30. Ҳа, гол бекор қилинди. 

29. Оббо, гол ВАРда кўриб чиқилмоқда. Дестро гол урилгунча қоида бузиш эвазига тўпни олиб қўйган экан. 

28. ГОООООООООООООООООЛ! Дестронинг узатмасидан кейин Зайц бош билан гол урди – 1:1!

25. Гильоненинг паси Кирикеш томонидан узоқлаштирилди.

23. Горан Пандев жарима майдони ичида йиқилиб тушди, аммо ҳакам қоида бузиш йўқ дея баҳолади.

20. Траоре Бехрамини йиқитди.

18. Доменико Берардининг узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди. "Сассуоло" бурчак тўпига эга бўлди.

17. Жереми Толян ичкарига узун пас йўллади, аммо шерикларидан ҳеч ким йўқ эди.

14. ГООООООООООООООООООЛ!  Распадори пас қабул қилиб, дарвозанинг пастки ўнг бурчагини нишонга олди ва ҳисобни очишга эришди – 0:1!

11. Зайц бурчакдан тўпни ичкарига оширди, Гольданиганинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

10. Зарба!  Сапатанинг кучли зарбасини Консильи катта қийинчилик билан қайтарди. 

8. Кристиан Сапата Распадорига нисбатан қўпол ўйин кўрсатди.

5. Берардининг узатмасига дарвозадан чиқиб келган Перин эга чиқди.

3. Мануэль Локателли шеригига пас беришга уринди, аммо тўпни жуда кучли зарб билан тепиб юборди.

1. Бош ҳакам Маурицио Мариани ҳуштагини чалди ва ўйинга старт берилди!

- Элдор Шомуродов бугунги ўйинни захирадан бошлайди. 

- Ўйин Тошкент вақти билан 15:30 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Италия А Серияси 35-турида "Женоа" ўз уйида "Сассуоло"ни меҳмон қилади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика