RU

Последние новости

12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  0 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   5 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  8 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23

А Серия. Жиру Милан дербисида жамоасига ғалабани тортиқ қилди Новости

А Серия. Жиру Милан дербисида жамоасига ғалабани тортиқ қилди

Теги :  ИнтерМилан
Италия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган "Интер" — "Милан" учрашуви якунланди.

"Интер" — "Милан" 1:2

Гол: 1:0 – 38 Перишич, 1:1 – 75 Жиру, 1:2 – 78 Жиру.

Интер – Ханданович, Думфрис, де Врей, Шкриньяр, Бастони (Дармиан, 82), Перишич (Димарко, 70), Брозович (Весино, 82), Чалханоглу (Видаль, 73), Барелла, Джеко, Мартинес (Санчес, 70).

Милан – Меньян, Калабрия, Романьоли, Калулу, Эрнандес, Кессиэ (Браим Диас, 58), Беннасер (Крунич, 80), Салемакерс (Жуниор Мессиас, 46), Тонали, Жиру, Рафаэл Леау.

Огоҳлантиришлар: Романьоли (21), Чалханоглу (60), Браим Диас (72), Беннасер (76), Шкриньяр (84), Крунич (90).

Четлатиш: Эрнандес (90).


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Жиру тўрт дақиқа ичида дублга эришиб, ютқазаётган жамоасига ғалабани инъом этди.

90+5. Теога рақибини атайин йиқитгани учун қизил карточка кўрсатилди.

90+4. Вазият муваффақиятсиз кўриниш олди.

90+3. "Интер"да стандарт юзага келди, Жирудан қўполлик.

90+1. Крунич ҳам ўйинни қуруқ тарк этгиси келмади, ҳакам сариқ карточка туҳфа қилди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. Футбол вақтидаям рекламалар кўришга етиб келдик. Шу сабали Теога нисбатан қўполликни пайқамай қолишимизга бир баҳя қолди. Шкриньярга сариқ карточка кўрсатилди.

85. Кимдир четлатилди мураббийлардан. Аут ёнида турган Дармианнинг дами ичига тушиб кетди, лекин бунинг унга алоқаси йўқ.

81. Ўйин қизимоқда. Думфрис катта тезликда ўнг қанотдан олдинга бориб, зарба йўллади, Меньян ўз ўрнида.

78. ДАҲШАТТТ!!! ЖИРУУУУУУУУУУУУУУУУ!!!!! Калабриянинг жарима майдонига узатмасидан сўнг тескари турган ҳужумчи бир ҳаракат билан тўпни чап оёғига тўғрилаб олди ҳамда ҳужумчи нима иш қилиш керак бўлса, ўшани қилди.

75. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Оливье Жиру!!! Санчес майдон марказида айнан Жируга тўпни олдирди, ҳужум давомида Диас зарба йўллади, рекашетга учраган тўпни Жиру дарвозага тўғрилаб қўйди.

73. Чалханоглу ўрнига Видал баҳсни давом эттиради.

72. Диас "сарғайганлар"сафига қўшилди.

70. "Интер"да икки ўзгариш: Алексис Санчес Лаутаро ўрнига, Федерико Димарко эса Иван Перишич ўрнига майдонга тушди.

69. Перишич биринчи таймдаги сценарийсини такрорлашга уринди, бироқ унинг бу сафарги зарбасига иккита дарвозани устма-уст қўйганда ҳам камлик қиларди.

67. Чалханоглунинг бурчак зарбасидан гол ургиси келди, аммо зарба аралаш узатмаси ўхшамади.

65. Эҳҳ, лапашанг Леау қулай имкониятни кўкка совурди.

63. Лаутаро тўп ўзига келишига ишонмади шекилли, акс ҳолда келган тўпга оғзини очиб қолмаган бўларди.

61. Тоналининг жарима зарбаси жонли деворга тегиб, тезлигини йўқотди.

60. Чалханоглу емаган сомсаси учун огоҳлантирилди. Эътироз билдиргани учун.

58. "Милан"да ўзгариш: Кессиэ ўрнига Диас майдонга тушди.

54. Яна жанжал юзага келди. "Интер-Милан уриши, чиройли ўйин қуриши"

Биринчи бўлим ҳақида қисқача

51. Перишич томон узатма етиб бормади, Меньян чаққонроқ ҳаракат қилди.

49. Тонали ёмооон тепди биринчи таймдаги сингари, Ханданович бир амаллаб тўпни қайтарди.

48. Ханданович яна бир сония кечикканда, "Милан" ҳужумчиси уни афсусланишга мажбур этарди.

Иккинчи бўлим бошланди.

"Милан"да ўзгариш: Салемакерс ўрнига Жуниор Мессиас майдонга тушди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. "Интер" қарши ҳужумда рақибини яна жазолаши мумкин эди, Меньян дадил олдинга чиқиб келиб, вазиятни юмшатди.

Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди.

42. Барелла Тео билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Футболчининг жаҳли чиқиб кетди, ҳакам эса ўзингни бос укам, дея уни тинчлантирди.

39. ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Энди инобатга олинади бу гол! "Интер"нинг бурчак зарбасидан сўнг ҳамма сакради, ҳеч кимнинг тўпга бўйи етмади, бир четда сакрамасдан турган Перишич эса мана сенга деб оддийгина зарба билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

38. ЗАРБА! Лаутаронинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасидан сўнг Меньян "Ундан нимам кам" дея ўз маҳоратини намойиш этди.

35. ЗАРБА! Тонали жарима майдони ташқарисидан ўнг оёда кўчли зарба йўллаганди, Ханданович ҳам сейв санъати қандай бўлишини амалда ижро этиб берди.

31. "Интер" ташаббусни тўлалигича ўз томонига оғдирмоқда. Айниқса, қанотлар жуда фаол, "Милан" ҳимоячилари ўзаро курашда ютқазишмоқда. Гол ҳиди келмоқда.

28. ЗАРБААА! Думфрес жарима майдонида ичида тиззаси билан тўпни тўхтатиб олди ҳамда кучли зарба йўллади, Меньян таблодаги ҳисоб очилишига йўл қўймади. "Милан" футболчилари бунинг учун чойхона паловга тушсаям, хафа бўлишмаса арзийди.

27. Энди Лаутародан зарба, тўп Беннасернинг оёғига тегиб, тезлигини сусайтирди, натижада бу ортиқча чавф туғдирмади.

26. ЗАРБА! Лаутаронинг пасидан кейин Барелла ўнг оёқда кучли зарба йўллаганди, бироз ноаниқ.

24. Думфрис ҳаводаги курашларда Теодан устун келмоқда. Инобатга олинмаган голда ҳам айнан "нерадзурри" ҳимоячиси устун келганди. 

23. Мартинес зарба беришга уриниб кўрди, меҳмонлар ҳимоячиси унга тўсқинлик қилди.

21. Мана натижа: Романьоли огоҳлантирилди.

19. Жанговар ўйин номига мослашмоқда, футболона қоидалардан ташқари кураш, регби қоидалари ҳам аралашиб кетгандек гўё, ҳар ярим дақиқада кимдир кўксини майдонга бермоқда.

18. "Милан" футболчилари Теонинг аламини Думфрисдан олмоқда, шекилли. 

16. Теони бугун роса йиқитишмоқда. Шўрпешонада нима айб?!

14. "Интер"да яна бир стандарт юзага келди. Хакан Думфрисга тўпни оширди, ҳимоячи эса марказга тўпни узатганди, бироқ ҳимоячилар абжирроқ ҳаракат қилишди.

13. "Интер" стандарт вазиятга эга бўлганди, жаримадан оширилган тўп тўғри Меньяннинг қўлқопларига келиб тушди.

10. ГОЛ! ГОЛ! ГОО...ФСАЙД! Перишичнинг қанотдан оширган тўпини Думфрис бош билан дарвозага жойлаб қўйганди, аммо унинг қувончи узоққа чўзилмади. Ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

8. Тео ортга қайтаётиб, йўл-йўлакай Жекога қоч йўлимдан дея, уни ағдариб кетди.

6Л. Майдонда ҳақиқий жанг кетмоқда. Ҳозирча қўполликлар кам, бу ижобий ҳолат.

Бугунги ўйинни катта эҳтимол билан мезбонлардан Робин Гозенс ва Хоакин Корреа, меҳмонлар таркибида эса Симон Кьер, Фоде Балло-Туре, Анте Ребич ва Златан Ибрагимович ўтказиб юборади.

3. "Милан" хавфли ҳужум ташкиллаштирди. Якунда меҳмонлар бурчак зарбаси ишлаб олди.

1. Учрашувни "Милан" футболчилари бошлаб берди.

Айни дамда "Интер" 53 очко билан А Серияда пешқадам бўлиб турибди, "Милан" эса 49 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Демак, бугун вой-дод дейдиган ўйин бўлса, ажабмас.

Ассалому алайкум, Милан дербисининг ашаддий ишқибозлари!

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика