RU

Последние новости

01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  2 00:45Миллатлар лигаси доирасида тўққизта ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  4 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  2 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  193 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  5 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  20 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  11 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  23 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  148 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  59 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  13

А Серия. "Интер" Флоренциядан очко билан қайтадими ва бошқа ўйинлар превьюси Новости

А Серия. "Интер" Флоренциядан очко билан қайтадими ва бошқа ўйинлар превьюси

Италия Чемпионати 25-тур учрашувларига оид маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

“Болонья” — “Ювентус”

"Болонья" ўтган тур "Рома"га қарши баҳсда 1:2 ҳисобда мағлуб бўлганидан хабардорсиз. Лекин дуранг ўйнаши мумкин эди. Синиша Михайлович клубга келганидан кейин жамоанинг ўйин услуби яхши томонга ўзгарди, у ҳар ўйинда гол уришга муваффақ бўлмоқда. Сербиялик - бош мураббий бўлганидан сўнг, "Болонья" 4 очко йиғди. Аввалгига нисбатан, "россоблу" ҳужумда анча ишончли ўйин кўрсатмоқда. У деярли барча рақибларига хавфли вазиятлар яратиб бера олмоқда.

"Ювентус" ўйинчиларининг кайфияти яхши эмас. Сабаби Макс Аллегри шогирдлари Чемпионлар Лигаси доирасидаги муҳим ўйинда ғалаба қозонолмади — Мадриднинг "Атлетико"сига 0:2 ҳисобда мағлуб бўлди. Тўғри, "кекса сеньора"нинг ички чемпионатида ҳеч қандай муаммо йўқ. Қолган жамоалар Скудетто учун давогарлик учун яна камида 13 очко тўплашлари керак. Туринликлар "Фрозиноне"ни (3:0) мағлуб этиб, А Сериянинг энг самарали жамоаси мақомини яна қайтариб олдилар. "Ювентус" сафардаги ўйинларда мағлуб бўлмади: 10 ғалаба ва 1 дуранг.

Болоньяликлар қандай аҳволда бўлишмасин, меҳмонлар рақиб жамоа стадионига Италиянинг энг яхши клуби сифатида ташриф буюрадилар. "Ювентус" бу мавсум "россоблу" устидан икки маротаба ғалаба қозонди: Италия Кубоги ва биринчи давра учрашувида.

“Кьево” — “Женоа”

Верона клуби бу мавсум элитадан чиқиб кетиши мумкин. "Кьево" сўнгги ўйинда кичик ҳисоб билан "Удинезе"га енгилган бўлса-да, "Рома"га йирик ҳисоб (0:3) билан мағлуб бўлганидан хабарингиз бор. Жамоа ҳозир 9 очкога эга, уни қутқариб қолиши мумкин бўлган 17-ўрин учун яна 12 очко тўплаши зарур. Буни иложи бормикан?!

"Женоа" ўтган тур "Лацио"ни мағлуб этди (2:1). Улар яхши ўйин кўрсатиб, охирги дақиқаларда ҳал қилувчи голни дарвоза томон йўлладилар. Лекин ушбу мавсумда "грифонлар"га барқарорлик етишмаяпти: ҳар сафар турлича ўйнамоқдалар. Кшиштоф Пёнтек кетганидан сўнг, жамоага Антонио Санабрия келди. Ёш ҳужумчи охирги 4 учрашувда 3та гол уришга муваффақ бўлди. Агар иккинчи давра учрашувлари бошидан "Кьево" ҳеч бўлмаса битта гол ура олганида, баъзи муаммолар ўз якунига етган бўлармиди?! "Грифонлар"да ҳам муаммо йўқ эмас: улар сафардаги баҳсларда бироз омадсиз ўйин олиб борадилар (сўнгги 11 ўйинда — 2та ғалаба ва 1та дуранг).

“Парма” — “Наполи”

"Парма" ўтган тур “Сардиния”да жуда таъсирли ўйин кўрсатди, лекин "Кальяри"нинг қўли баланд келди. Паволетти рақиб дарвозасини икки маротаба ишғол қилди. "Крестоносцлар" 4 учрашувдан бери ғолиб бўла олмади. Уларнинг самарали ўйини деб фақатгина Туринда "Ювентус"га қарши баҳсни (3:3) айтиш мумкин. Улар охирги маротаба ғалаба қозонганларига ҳам бир ойдан ошди.

"Наполи" эса Европа Лигаси доирасидаги "Цюрих"га қарши ўйинда (2:0) ишончли тарзда ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди. Жамоа у ерда "РБ Зальцбург" билан беллашади. "Наполи"нинг ҳам ўзига яраша ҳужумда жиддий муаммолари бор. Бу охирги “Торино” билан ўйинда яққол намоён бўлди: бир неча бор имкониятдан фойдалана олмади. “Наполи” ички чемпионатнинг сўнгги 5 учрашувида 3 марта 0:0 дуранг ўйнади. Неаполликлар сафарда сўнгги уч ўйинда ғолиб бўла олмаганлар.

"Наполи" охирги 5 ўйиннинг 3тасида умуман гол уролмади. Бу ҳақиқатдан ҳам ғалати. Агар "Парма" ҳақида гапирадиган бўлсак, улар меҳмонда яхшироқ ўйнайдилар. "Пармезанлар" уйдаги кетма-кет 5 ўйинда ғалаба қозона олмади: сўнгги 3 учрашув мағлубият билан якунланди.

“Фиорентина” — “Интер”

Флоренция жамоаси ўтган тур СПАЛ устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (4:1). Флоренцияликлар дарвозаси томон йўлланган ва ҳисобга олинмаган голдан сўнг, "Фиорентина" уйғонди ҳамда ҳужумга ўтди. "Фиалкалар" Европа Кубогига яқинлашиб келмоқдалар. Жамоа ўтган тур 8-поғонага чиқиб олганди.

Миланнинг "Интер" клуби Европа Лигаси доирасида Австриянинг "Рапид" жамоасини мағлуб этди (4:0). Миланликлар турнирнинг кейинги босқичига чиқиб, Франкфуртнинг "Айнтрахт"ига қарши тўп тепади. Ички чемпионатдаги ишлар кўнгилдагидек кетмоқда. Бироқ “Интер” сўнгги учрашувда "Сампдория" устидан қийинчилик билан ғалаба қозонди (2:1). Агар жамоанинг собиқ сардори Мауро Икарди кетма-кет учинчи марта майдонга тушмаслигини ҳисобга олмасак, асосий таркиб билан боғлиқ бошқа муаммо йўқ. У қачон майдонга тушиши ҳали аниқ эмас.

Ҳар икки жамоа ҳам Еврокубокда иштирок этиш учун давогарлик қилмоқда. Ҳеч бири очкони бериб қўйиш ниятида эмас. Рақиблар охирги дақиқагача ғалаба учун “жон бериб” курашиши аниқ. "Интер" сўнгги 5 ўйинда 1 марта ғалаба қозонди, “фиалкалар” ҳисобида эса 3 ғалаба ва 1та дуранг бор.

Шунингдек, бугун “Сампдория” — “Кальяри” ва “Сассуоло” — СПАЛ учрашувларини томоша қилишингиз мумкин.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика