RU

Последние новости

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  19 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  39 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

"8+3". "Менда ҳеч қачон бошқа вариант бўлмаган" — Элдор Суюновнинг ҳаётини ўзгартирган воқеани биласизми? Новости

"8+3". "Менда ҳеч қачон бошқа вариант бўлмаган" — Элдор Суюновнинг ҳаётини ўзгартирган воқеани биласизми?

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал Ўзбекистон терма жамоаси ва Тошкентнинг "Пахтакор" клуби дарвозабони Элдор Суюнов билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз билан бир жамоада ўйнаган энг кучли футболчи ким? Жаҳон футболиданчи?

- Мен бирга ўйнаган футболчилар орасида энг кучлиси Драган Черан. Жаҳон футболида эса Роналдиньо. 

- Сизнинг дарвозангизга урилган энг чиройли гол қайси?

- Ўтказиб юборилган голларнинг хаммаси аламли бўлади. Алам қиладиган нарсани эса чиройли хунуги бўлмайди, ҳаммаси ёқимсиз.

- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Футболда юқори даражага чиқиши учун талант ва меҳнат керак. Бу тарафдан ҳамма топ футболчилар бир хил. Фақатгина ҳарактери билан ажралиб турадиган ўйинчи - Ибраҳимович. 

- Сиз билан бирга ишлаган энг кучли мураббий?

- Фаолиятим давомида фақат кучли мутахассислар билан ишладим. Улардан биттасини танлаш жуда қийин. 

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Бу саволга жавоб беролмайман. 

- Б вариантингиз қанақа эди? Футболда қололмасангиз, қайси касбни танлар эдингиз?

- Менда ҳеч қачон бошқа бошқа вариант бўлмаган.

- Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин? ("Пахтакор"нинг ўйинлари ҳисобмас)

- "Олимпик" (3:1) "Машъал". 

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Мануэль Нойер, Дани Алвес, Сергио Рамос, ван Дейк, Роберто Карлос, Жеррард, Зидан, Хави, Месси, Роналдо, Роналдиньо.

- Биттадан ёқтирган кино ва китобингизни айтинг.

- "Шайтанат" - китоби ҳам, киноси ҳам ёқади. 

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Камчиликларим жуда кўп. Насиб бўлса, ҳаммасини ўзгартиришга ҳаракат қиламан. 

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Мактабда 9 синф эдим. Бир кун дарсда ўтирганимда аям синфимизга келиб футбол ўйнайсанми? - деб сўрадилар ва мен рози бўлдим. Ўша куннинг ўзида Тошкентдаги Чиғатой футбол мактабига олиб келишган. Менимча, шу воқеа ҳозиргача бўлган ҳаётимнинг бурилиш нуқтаси ҳисобланади. Чунки мен футболгача Қаршидаги энг кучли Нодирабегим номидаги ихтисослашган мактабгача таълим ва мактаб интернатида ўқиганман. 

"8+3". Абрамовга нима панд берди?

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика