RU

Последние новости

16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  0 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  0 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  3 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  4 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  4 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  6

"8+3". Катанец — хато танлов (18-сон) Новости

"8+3". Катанец — хато танлов (18-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот котиби, журналист Омонжон Тўхтамирзаев билан суҳбатлашдик. У кишига футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.  

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Мен кузатган футболчилар орасида энг кучлиси - Роналдиньо.

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- ЕЧЛ 1/8 финалида (2004 йил адашмасам) Роналдиньо "Челси" (Чех) дарвозасига урган голи.


- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Криштиану Роналду (меҳнаткашлиги эвазига шу даражага чиққан деб ҳисоблайман). 

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Халқаро миқёсда ўлчасак, чинакамига кучли мураббий бўлмаган. Назаримда, Катанец ҳам хато танлов. 

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Ҳар сафар ЖЧга чиқамиз деб кутадиган мухлислар. Бевосита футболчиларга келсак - Одил Аҳмедов. Менимча, умумий фаолияти инобатга олинса, у кўпроғига лойиқ эди. 

- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Ташкилий масалаларга ҳозиргидан чуқурроқ қараш зарур. Деярли ҳаммамиз осонгина футболчиларни айбдорга чиқаришга ўрганиб қолгандекмиз. Лекин майдон ташқарисидаги ишлар ҳам анча муҳим. 

- Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин?

- Вазият тақозоси туфайли охирги марта стадиондан ўйинни кузатганимга ярим йилдан кўпроқ бўлибди.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

Икер Касильяс, Филипп Лам, Карлес Пуйоль, Серхио Рамос, Гари Невилл, Зинедин Зидан, Каземиро, Тони Кроос, Роналдиньо, Криштиану Роналду, Фернандо Торрес.

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Кимнидир тўғридан-тўғри кўчириш керак эмас, имкон қадар яхши ҳислатларни кўпайтириш керак. 

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Ёқмаган тарафим - вақтимдан максимал равишда унумли фойдаланмаяпман, менимча. Камчиликларим борасида яқинларим, атрофимлагилардан сўраш тўғрироқ бўлса керак.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Умид қиламанки, чинакамига бурилиш нуқтаси дейишга арзийдиган вазият, воқеа энди (келажакда) амалга ошади. 

"8+3". Ўзбекистон МТЖни бошқарган энг кучли мураббий — Боб Хоугтон (17-сон)

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика