RU

Последние новости

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  3 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

"8+3". Аброр Имомхўжаев — Месси, Марадона ва Миржалол Қосимов ҳақида (15-сон) Новости

"8+3". Аброр Имомхўжаев — Месси, Марадона ва Миржалол Қосимов ҳақида (15-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал яқиндагина Championat.asia сайтида да фаолият бошлаган таниқли журналист Аброр Имомхўжаев билан суҳбатлашдик. У кишига футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик. 

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Лионель Месси.

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Голлар деб ўзгартирайлик шу саволни. Сабаби, улар битта эмас: Диего Марадонанинг ЖЧ-1986да Англия терма жамоасига урган голи (қўли билан эмас, майдон марказидан бошлаган рейди), Роберто Карлоснинг Франция терма жамоасига жаримадан урган голи, Миржалол Қосимовнинг Нигерия терма жамоаси дарвозасига урган голи. 


- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким?

- Аввал - Диего Марадона эди, ҳозир - Криштиану Роналду.

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Миржалол Қосимов.

- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- 1994-йилдаги Ўзбекистон терма жамоаси кучли эди.

- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Майдонлар аҳволи ва болалар футболидаги қинғир ишлар.

- Аёллар ва футбол. Бунга қандай қарайсиз?

- Ижобий қарайман. Агар эътибор кучайтирилса, биз Осиёда энг етакчилардан бирига айланишимиз мумкин.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг (11 ўйинчи + мураббий, жаҳон ва ўзбек футболи аралаш).

- Аралаш қила олмайман, сабаби унда ўзбек футболчилари кирмай қолиши мумкин. Алоҳида жаҳон ва Ўзбекистон терма жамоаларини тузиб беришим мумкин.

Жаҳон терма жамоаси: Буффон  - Мальдини, Беккенбауэр, Пуйол, Карлос – Бекхэм, Платини, Зидан – Роналду, Марадона, Месси. Мураббий Ринус Михелс.

 Ўзбекистон терма жамоаси: Бугало – Билолов, Магометов, Аширов, Г.Денисов – Қосимов, Пятницкий, Ан, Аҳмедов – Фёдоров, Хадзипанагис. Мураббий Рустам Акрамов.

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Мен ҳеч кимни илоҳийлаштирмаганман.

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Раҳматли онам “агар сал эгилишни билганингда, аллақачон вазир бўлардинг” дердилар. Тилим аччиқ ва гап келганда ҳеч кимни аямайман. Бунинг оқибатида кўп панд еганман. Энг катта камчилигим – дангасаман.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- 1992 йил ўзбек журналистларидан биринчи бўлиб АҚШга борганман. Унгача Тюмень ўрмонларидан бошқа ҳеч нимани кўрмаганим инобатга олинса, мен бир тизимда ва бир ҳилликда улғайган оддий совет кишиси эдим. АҚШ сафаридан кейин дунёқарашим бутунлай ўзгарган...

"8+3". "Терма жамоа ҳеч қачон кучли бўлмаган, энг яхши мураббий эса Рауф ака..." (14-сон)

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика