RU

Последние новости

16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  2 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1

82 ёшни қарши олган кунида Ахбор Имомхўжаевнинг 12-эвараси дунёга келди Новости

82 ёшни қарши олган кунида Ахбор Имомхўжаевнинг 12-эвараси дунёга келди

Ўзбек спорти журналистикасининг отахони сифатида танилган, ўзининг унутилмас футбол шарҳлари билан мухлислар қалбидан жой олган Ахбор ака Имомхўжаев кеча — 19 февраль куни ўзининг 82 ёшини қарши олганди.

Байрам давом этаётган бир вақтда Ахбор ака учун қувончли бўлган яна бир хушхабар етиб келди. Айнан шу куни атоқли футбол шарҳловчисининг 12-эвараси дунёга келди.

Ахбор ака 5 фарзандни тарбия қилди (улардан бири бандаликни бажо келтирган). Ибратли оилада 15 нафар набира улғайди. Кечадан эътиборан эса эваралар сони 12 нафарга етди.

Биз сайтимиз номидан Ахбор ака Имомхўжаевга кечагидек бахтли кунларнинг яна кўпини тилаб қоламиз! Фарзандлар, набиралар ва абиралар қуршовида мана шундай файзли ҳаёт кечириш барчамизга насиб қилсин!

P.S. Имомхўжаевлар хонадонида 11-эвара ўтган йилнинг 12 августида дунёга келган бўлиб, ҳамкасбимиз Диёр Имомхўжаев Ахбор ака ва Фарида аяларнинг никоҳ тўйлари кунида ота бўлиш бахтига мушарраф бўлганди.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика