RU

Последние новости

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  110 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

8 йил аввал "Челси" "Камп Ноу"да ирода кўрсатганди Новости

8 йил аввал "Челси" "Камп Ноу"да ирода кўрсатганди

Ушбу ўйин 2012 йилнинг 24 апрелида ўтказилган.

3 кун олдин ҳар икки жамоа марказий учрашувларда майдонга тушган ва анча куч йўқотганди. "Челси" Лондон дербисида "Арсенал" билан дуранг (0:0) ўйнаган бўлса, "кўк-анорранглилар" "Ноу Камп"да "Реал"га қарши ўтказилган баҳсда "оқ байроқ" кўтарганди (1:2). 

Умуман олганда, мавсум ҳар икки жамоа учун муваффақиятсиз кечаётганди. "Барса" "Реал"га чемпионлик курашини бой бергани, "Челси"нинг АПЛда кучли тўртликка киролмаслиги аён эди. Кейинчалик мавсумни яхши хотиралар билан эслаш учун ЕЧЛ ҳар икки жамоага жуда муҳим ҳисобланган.

Биринчи баҳсдан кейин кичик устунлик лондонликлар томонда - "Стэмфорд Бриджда"ги ўйинда Дрогбанинг ягона голи "Челси"га ғалаба тақдим қилган.

ЕЧЛ-2011/12. Ярим финал (дастлабки баҳс)

18 апр. 2012, 00:45

"Челси" 1:0 "Барселона"

Гол: Дрогба 45+2.

"Челси": 1. Чех, 24. Кэхилл, 2. Иванович, 26. Терри, 3. Коул Э., 12. Микел, 16. Рауль Мейрелеш, 7. Рамирес (88') , 8. Лэмпард, 10. Мата (74') , 11. Дрогба

Ўзагаришлар: 21. Калу (74') , 17. Бозингва (88')

Заҳира ўриндиғи: 22. Тернбулл, 15. Малуда, 5. Эссьен, 23. Старридж, 9. Торрес

Огоҳлантиришлар: Рамирес 69', Дрогба 87'


"Барселона": 1. Вальдес, 5. Пуйоль, 2. Даниэл Алвес, 16. Бускетс, 8. Иньеста, 14. Маскерано, 21. Адриано Коррея, 4. Фабрегас (78') , 6. Хави (87') , 9. Санчес А. (65') , 10. Месси

Ўзгаришлар: 17. Педро (65') , 11. Алькантара (78') , 39. Куэнка (87')

Заҳира ўриндиғи: 13. Пинто, 32. Бартра, 3. Пике, 15. Кейта С.

Огоҳлантиришлар: Педро 71', Бускетс 76'.


ЕЧЛ-2011/12. Ярим финал (жавоб учрашуви)

24 апр. 2012, 00:45

"Челси"нинг устунлиги "Ноу Камп"даги ўйиннинг 34-дақиқасига қадар давом этди (Бускетс ҳисобни очган). 3 дақиқадан кейин "арситократлар" сардори Жон Терри майдондан четлатилди. 43-дақиқада Иньеста ҳисобни 2:0га етказганда барча "Челси" билан хайрлашиш учун тараддуд кўрар эди. Аммо Роберто Ди Маттео шогирдлари бунга кўнмайди. 3 дақиқадан кейин Рамирес ҳисобни қисқартирди. Тарози палласи яна инглиз клуби устунлигини кўрсата бошлади. Учрашувга якуний нуқта эса Лондонда ишлари юришмаётган Фернандо Торрес томонидан қўйилди (92-дақиқа).


"Барселона" 2:2 "Челси"

Голлар: Бускетс 34, Иньеста 43 - Рамирес 45+1, Торрес 90+2.

"Барселона": 1. Вальдес, 5. Пуйоль, 3. Пике (26') , 16. Бускетс, 8. Иньеста, 14. Маскерано, 4. Фабрегас (74') , 6. Хави, 9. Санчес А., 10. Месси, 39. Куэнка (67')

Ўзгаришлар: 2. Даниэл Алвес (26') , 37. Тельо (67') , 15. Кейта С. (74')

Заҳира ўриндиғи: 13. Пинто, 11. Алькантара, 21. Адриано Коррея, 17. Педро

Огоҳлантиришлар: Иньеста 50', Месси 71'


"Челси": 1. Чех, 24. Кэхилл (12') , 2. Иванович, 26. Терри (36') , 3. Коул Э., 12. Микел, 16. Рауль Мейрелеш, 7. Рамирес, 8. Лэмпард, 10. Мата (58') , 11. Дрогба (80')

Ўзгаришлар: 17. Бозингва (c 12') , 21. Калу (c 58') , 9. Торрес (c 80')

Заҳира ўриндиғи: 22. Тернбулл, 15. Малуда, 5. Эссьен

Огоҳлантиришлар: Микел 32', Рамирес 44', Иванович 48', Чех 59', Лэмпард 72', Рауль Мейрелеш 89'

Четлатиш: Терри 36'

Ўйиндан кейин Пеп Гвардиоланинг оғзидан қуйидаги фикрлар янграган: "Албатта, йигитлар ҳаракат қилишди. Рамиреснинг танаффус олдидан урган голи ёмон таъсир қилди. Бу жиддий руҳий зарба эди. Ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани қилдик. Нафақат бугун, Лондондаги ўйинда ҳам. Аммо рақиб орқа чизиқни усталик билан тўлдирди, бундай ҳимоя чизиғини ёриб ўтиш осон эмас. Бу ўйин менга 2 йил олдинги хотираларни эслатди. Ўшанда ярим финалда Моуриньюнинг "Интер"ига шу тарзда мағлуб бўлгандик. Бу шунчаки бизнинг йилимиз эмас экан. "Челси"ни табриклаймиз".

Хуллас, "Челси" шу тартибда ирода намойиш қилганди. Ўйиндан кейин матбуот Терри, Иванович, Мейрелеш ва Рамирес финални ўтказиб юборишига урғу бериб, "Бавария"нинг қийинчиликсиз чемпион бўлишини тахмин қилган. Мюнхендаги финалда нималар содир бўлганидан эса хабардорсиз.

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика