RU

Последние новости

13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  11 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  1 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  1 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  14 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  7 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  14 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  12 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  12 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  5 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  8

8-тур. Бугунги ўйинларда кимнинг имконияти қандай? Новости

8-тур. Бугунги ўйинларда кимнинг имконияти қандай?

Бугун олий лиганинг 8-туридан ўрин олган 5та ўйин бўлиб ўтади.
Зоминдаги сифатсиз майдонда ўйнаш қийинлигини "Машъал" мисолида кўрдик. Бугун "Сўғдиёна" янада жиддий синовдан ўтади. Даврон Файзиев шогирдлари ОЧЛ гуруҳ босқичида ғалаба қозона олмаган "Бунёдкор"га қарши ўйнашади. Учрашувда кичик устунлик "қалдирғочлар" томонида.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Бунёдкор» (Тошкент)
10 май 2015. Зомин. “Зомин” стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Мараджабов (Андижон), З. Абдурахмонов (Андижон), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
Имкониятлар: 45:55

"Металлург" истаса ҳеч бир рақибга ютқазмаслиги мумкин, Рустам Мирсодиқов кучли ва шаклланган жамоага эга. Таркиб бир неча йиллардан буён ўзгармаяпти. Уларга қарши ОЧЛдаги аламли мағлубият туфайли гуруҳда қолиб кетган "Пахтакор" ўйнайди. Самвел Бабаян шогирдлари халқаро майдондаги омадсизлик тасодиф эканини исботлашга уринишади. Биз имкониятларни тенг баҳоладик.



«Металлург» (Бекобод) – «Пахтакор» (Тошкент)
10 май 2015. Бекобод. “Металлург” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50

Олий лигага қайтган "Шўртан" ўз уйида яхши ўйнамоқда. 3та ўйиннинг иккитасида ғалаба ва битта мағлубият. "Олмалиқ" эса мусобақа жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Баҳсда иккала жамоанинг ғалабага бўлган имконияти тенг.

«Шўртан» (Ғузор) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
10 май 2015. Ғузор. “Ғузор” стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50



Ўтган йил ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб эта олган "Навбаҳор" бу йил ҳам ўша натижани такрорлашга уриниши шубҳасиз. Қаршиликлар водийда кучли рақибга қарши ўйнашади. "Навбаҳор"нинг устунлиги мухлислари, "Насаф"нинг устунлиги халқаро тажрибанинг борлиги. Демак - тенглик.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Насаф» (Қарши)
10 май 2015. Наманган. “Марказий” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50



Тошкентда "Локомотив" "Андижон"ни қабул қилади. Вадим Абрамов шогирдларининг имконияти баланд бўлиши турган гап. Сабаби бундай таркиб билан "темирйўлчилар" чемпионлик учун курашишмоқда. Чемпион бўлишни истаган жамоа эса ўз майдонида очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Бугун Геннадий Мошняга ва ҳимоячиларга қийин бўлишини тахмин қилиш қийин эмас.

«Локомотив» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон)
10 май 2015. Тошкент. “ТТЙМИ” стадиони. 19:00 (СПОРТ ТВ live)
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), О. Абдувасилов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Имкониятлар: 60:40
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика