RU

Последние новости

19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:40Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  2 19:35Про лига. "Арал" – "Локомотив" 2:0 (онлайн ҳисоб)  1 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  0 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  17 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1

64 ёшли қўқонлик мухлис Андижонга велосипедда борди Новости

64 ёшли қўқонлик мухлис Андижонга велосипедда борди

Кеча Андижонда бўлиб ўтган «Андижон» ҳамда «Қўқон-1912» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган «водий дербиси» мухлислар ўртасида юқори қизиқишга сабаб бўлди.

Водийда бўладиган ҳар қандай дербини мухлислар интиқлик билан кутишади. Кеча эса ҳудудий жиҳатдан ҳам, турнир жадвалида ҳам бу жамоаларнинг «қўшни» эканлиги ўйинга бўлган қизиқишни икки хисса орттирди. Қўқонлик Маликжон Мелиқўзиев 64 ёшда бўлишига қарамасдан дербини ўйингоҳда кўриш учун Андижонга велосипедда йўлга чиқдилар. Бугун Маликжон амакини «Қўқон-1912» жамоаси раҳбарияти Қўқондаги «Марказий» ўйингоҳга таклиф қилишди.

«Қийналмадингизми амаки?» деган саволга Маликжон амаки «Эрталаб соат 6 да йўлга чиқиб Андижонга тушдан кейин соат 3 ларда етиб бордим. Андижоннинг Қўқонга нисбатан бироз баландроқда жойлашганлиги сабабли мўлжаллаганимдан бироз секинроқ етиб бордим. Бироқ ўйиндан сўнг барча чарчоқлар эсдан чиқиб яна куч-қувватга тўлиб қолгандай бўлдим. Барча футболчилар ва мураббийларга миннатдорчилик билдираман. Мана шундай ғалабалар давомли бўлсин. Сизлар ғалаба қозониб турсаларинг биз мухлислар чарчамаймиз», деб жавоб қайтарди.

Жамоа аъзолари жонкуяр мухлисга миннатдорчилик тариқасида «Қўқон-1912» жамоасининг оригинал футболкасини совға қилишди. Шунингдек Маликжон амакига навбатдаги турда бўладиган «Олмалиқ» жамоаси билан ўйинга марказий сектордан чипта ҳам тақдим қилинди. Энди Маликжон амаки севимли жамоасининг сафар ўйинларига жамоа ҳисобидан текинга бориши мумкинлиги фахрий мухлисни беҳад қувонтирди. Зеро футбол мухлислар учун ўйналади. Биз фидоий мухлис Маликжон амакига соғлик – саломатлик тилаймиз.


 


Акрамжон Мамадалиев.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика