RU

Последние новости

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  3 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   16 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  16 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  81 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  652 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

6111 кун ёхуд Жижи Буффоннинг кўз ёшлар билан ёзган мактуби Новости

6111 кун ёхуд Жижи Буффоннинг кўз ёшлар билан ёзган мактуби

"Ювентус" дарвозабони, италиялик афсонавий Жанлуижи Буффон "бьянконери" мухлисларига хайрлашув мактубини йўллади.

6111 кун

6111 ҳақиқий эҳтиросли онларга бой ўтган кун. Хурсандчилик, кўз ёш, мағлубият ва ғалаба.

Раҳмат.

Ҳар бирларингизга алоҳида раҳмат. Чунки ҳар бир мухлис мени оқ-қора либосдаги ҳаётимни ўзгача ўтишига ҳисса қўшди. Бу оқ-қора танамнинг иккинчи ранггига айланди. Мен яхши кўриб, шараф билан эгнимда ва қалбан кийиб юрган оқ-қора ранг менга доимо ҳамроҳлик қилди. Бу либосни доим чин юракдан ҳимоя қилдим.

Эртага йўл тугайди. Биргаликда ёзган китоб тугайди. Ичим ажиб ҳис-туйғуларга тўла. Ишонинг, жуда ҳаяжондаман. Ҳис-туйғулар жуда кўп. Энди янги йўл бошланади. Янги китоб. "Ювентус" учун янги йўл бошланиши лозим. Чунки "Ювентус" номи ҳар қандай футболчидан устун туради. Жамоанинг янги йўли бошланиш арафасида. "Юве" ўзининг китобидаги янги муҳим саҳифаларни ёзишда давом этади. "Ювентус"нинг бу китоби тугалланмас, менимча.
Чунки "Ювентус" ноёб, такрорланмас ва сеҳрли ДНКга эга жамоа.

"Ювентус" - оила. Менинг оилам. Мен бу жамоани яхши кўришдан ҳечам тўхтамайман. "Ювентус"дан жуда миннатдорман ва ўзимни "уйим" деб атайман. Чунки "Юве" менга жуда кўп нарса берган. Ҳамма нарса. Жамоа менга мен клубга берган нарсаларданда кўпроғини берган.

Энди янги йўл бошланмоқда. Янги китоб. Чунки янги йўл бошланиши лозим.

Энди мен келажакка бошқача кўзлар билан қарашни ўрганаман. Ҳаёт менга таклиф қиладиган янги чақирувларни қабул қиламан. Чунки мен ўйиндан ташқари ҳолатда қолишни хоҳламайман. Кўп курашлар, тўқнашувлар, ғалаба ва мағлубиятларни бошдан кечирган, табиий қурқувлардан ўтган инсон сифатида аввалгиси билан янгиси бир-биридан фарқ қилишини жуда яхши тушунаман. Шу боисдан ҳам бу қийин.

Ёшлигимда стадионга велосипедда келгандим. Эртага мен стадионни ҳаёлан пиёда тарк этиб, ажралиш қанчалик қийин эканини яна бир бор ҳис этишни истайман. Хайрлашув қувончини тўла ҳис этмоқчиман. Ҳаяжонни ҳис этишни хоҳлайман. Мен ўз уйим деб ҳис этадиган жойимдан ҳеч қачон узоқлашмасликни тушуниб етмоқчиман. Ҳар доим! Жамоадошларим, дўстларим ва доимо мени ака-укаларим бўлиб қоладиган қадрдонларим билан ҳам ҳаёлан бирма-бир хайрлашиб чиқишни истайман.

Сўнггига қадар! Доим сизники! Жанлуижи Буффон.


Рейтинг: +95   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика