RU

Последние новости

00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  0 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  5 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27

60 ёшингиз муборак бўлсин Павел Фёдорович! Новости

60 ёшингиз муборак бўлсин Павел Фёдорович!

Ҳозирги кунда “Насаф” футбол академиясида ёшларга футбол сирларини ўргатиб келаётган устоз ва фахрий футболчи Павел Фёдорович Кшинякин 60 ёшга тўлди.
70 йилларда Қарши шаҳрининг “Қаршистрой” футбол жамоаси сафида шаҳримиз ва вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган устоз футболчи бугунги кунда 1999 йилда туғилган ёш футболчиларга ҳам устозлик қилмоқда.

Кеча ушбу устоз футболчини 60 ёшини нишонлаш учун Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионига жуда кўплаб футбол фахрийлари ва ишқибозлар йиғилишди. Маросимда улар ўртасида футбол мусобақаси ҳам бўлиб ўтди. Устоз футболчини Қашқадарё футбол федерацияси қошида ташкил этилган Вилоят футбол фахрийлари ва жонкуярлари лигаси раиси Эргаш ака Ишмуродов устоз футболчига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширди. Шунингдек Павел Фёдоровични Қашқадарё футбол федерацияси расмийлари ҳам федерация номидан ва барча футбол ишқибозлари номидан муборакбод этишди. Юбилярни Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги фахрий футболчилар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов ҳам телефон орқали қизғин табрикладилар.

Маросимда “Насаф” футбол клубининг бош менеджери Шамил ака Ярулин ва спорт директори Виталий Ни мураббийлардан Зафар Холмуродов, Баҳодир Аннаматов, Вали Султонов ҳамда вилоятимизда фаолият олиб бораётган бошқа футбол жамоалари мураббийлари ҳам ҳозир бўлишиб, Павел Фёдоровични туғилган куни билан табриклашди.

Ҳа, бизда ўз вақтида ўзбек футболининг ривожига ҳиссасини қўшган ҳар бир инсон назардан четда қолмаслиги керак. Ана шу анъана Қашқадарёда яхши йўлга қўйилганлиги кўриниб турибди. Зеро, устозларни қадрлаш миллий маданиятимизнинг узилмас бир бўлагидир. Устозлар бахтимизга доимо соғ ва омон бўлишсин!

Биз ҳам сайтимиз орқали барча воҳамиз футбол ишқибозлари номидан устоз Павел Фёдорович Кшинякинни улуғ 60 ёши билан муборакбод этамиз, у кишига мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилаймиз. Ёшларимизга футбол сирларини ўргатишдек эзгу ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика