RU

Последние новости

15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  0 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  0 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  10 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  19 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  26 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11

6 йил аввал Гарет Бэйл "Барселона"га ўша машҳур голни урганди: Тезлигини 35 км/соатга етказиб, Бартрадан қочиб кетган эди Новости

6 йил аввал Гарет Бэйл "Барселона"га ўша машҳур голни урганди: Тезлигини 35 км/соатга етказиб, Бартрадан қочиб кетган эди

Ҳа, ўша Испания Кубоги финали.

Гарет Бэйл фаолияти давомида кўплаб чиройли голлар урган, аммо улар орасидаг энг машҳури - 2014 йил Испания Кубоги финалида "Барселона" дарвозасига урилгани.


Ўйин охирларида ҳисоб 1:1 эди, "Барса" Ди Мариянинг биринчи бўлимда урган голига 68-дақиқада Марк Бартранинг зарбаси билан жавоб қайтарганди.

Асосий вақт якунланишига 5 дақиқа қолганида Фабиу Коэнтрау тўпни Гарет Бэйлга узатди. Гарет уни ўзига тўғирлаб, тўпни олдинга ташлади ва аут чизиғи бўйлаб югурди. Марк Бартра ортда қолганидан сўнг Хосе Пинто дарвозасини ишғол қилиш керак эди ва 100 млн. еврога харид қилинган футболчи вазифани уддалади.


2:1, Испания Кубоги Мадридга кетди.


"Ҳа, "Барселона" дарвозасига урган голим фаолиятимдаги энг муҳими бўлса керак" - деганди Бэйл ўйиндан кейин.


Ўша онда уэльсликнинг тезлиги - 34,7 км/соат бўлган. Гарет умумий ҳисобда 7,04 сония ичида 59,1 метрни босиб ўтди. Футболчи бунинг учун 85-дақиқада 30та йирик қадам ташлашига тўғри келди.


"Бэйлнинг голи ҳайратланарли! Бунақасини олдин кўрмаганман. Тўп майдондан чиқиб кетди деб ўйлагандим, Гарет эса чизиқ ташқарисида югурди... Даҳшат!" - деганди Хаби Алонсо.


Айнан ўшанда кўпчилик 100 млн. евро бекор кетмагани ҳақида гапиришган. Бир ойдан сўнг у бошқа финалда гол урди. Унинг бош билан берган зарбаси "Реал"га Чемпионлар лигасининг 10-совринини тақдим этди.


Бу гол Марк Бартра учун шахсий трагедия

Эпизоднинг бошқа муҳим қаҳрамони - "Реал" ҳужумчисига ета олмаган ҳимоячи Марк Бартра.


Марк Жерар Пике жароҳати туфайли таркибга кирганди. Бироқ ёш ҳимоячининг ўзи ҳам финалгача бир ҳафта давомида жароҳатини даволаган эди.


"15 дақиқа ичида қаҳрамондан ахлатга айландим. Ўша учрашувда гол ургандим ва бу баҳс фаолиятимдаги энг яхшиларидан бири бўлади деб ўйлагандим. Бэйлдан бундай зарба қабул қилиш оғир. У жуда тез эди" - деганди Бартра 2020 йил Икер Касильяс билан суҳбатда.


22 ёшли ҳимоячини жамоадошлари ва ҳатто ҳакам овутишга уринди: Антонио Матеу Лаос футболчи олдига келиб, хафа бўлмаслигини айтди. Аммо Марк учун яна бир қайғули жиҳат бор эди - трибунада ўтирган Висенте дель Боске ЖЧ-2014 учун футболчиларни кузатаётганди.

"Менга ўйинга Дель Боске келганини айтишди. Бу жиддий зарба бўлди. Бэйл мен билан қилган ишидан сўнг, терма жамоада ўйнаш орзуим тугаганини тушундим". Бартра ҳақиқатдан ҳам мунидалга бормаган.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика