RU

Последние новости

12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  0 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  0 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  6 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  7 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  5 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  5 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  35 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3

0:5 Осиё учун огоҳлик қўнғироғими? Новости

0:5 Осиё учун огоҳлик қўнғироғими?

Кеча бўлиб ўтган Россия - Саудия Арабистони учрашуви билан ЖЧ-2018 баҳсларига старт берилди.

Мусобақанинг очилиш ўйинида Россия Саудия Арабистонини йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Албатта, бундай натижа қайд этилишини кўпчилик кутмаган бўлса керак. Чунки Россия ўртоқлик ўйинларида деярли ғалабага эришмаган, натижада бош мураббий Станислав Черчесов маҳаллий ОАВ томонидан кескин танқидга учраганди.

Аммо ўртоқлик учрашуви бошқа, расмий ўйинлар бошқа эканини кечаги беллашув кўрсатиб берди. Руслар ортиқча қийинчиликсиз саудияликларни мағлуб этишди. Қолаверса уларга омад ҳам кулиб боқди. Чунки дарвоза томон аниқ тепилган тўплар голга айланаверди. Тўғриси, мен Россиянинг ғалабасига шубҳа қилмагандим, фақат ҳисоб шунчалик йирик бўлишини кутмагандим. Россия 2:0 зафар қучса керак деб тахмин қилгандим.

Аслида-ку 3:0га тортадиган ўйин бўлди, фақат 90-дақиқадан кейин араблар гол керакми, ураверинглар дегандек яна иккита ўтказиб юборишди. Ва мана шу охирги иккита гол умуман ортиқча бўлди. Бу билан Саудия нафақат ўзига, балки Осиёга бўлган эътиборни пасайтириб юборди. Энди бошқалар ҳам Осиёда футбол анча орқада экан демаса бўлгани.

Аслини олганда Россия терма жамоаси у қадар кучли эмас. Шунчаки араблар жуда ёмон ўйнашди. Худдики уйқусираб ҳаракат қилишди. Жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқиб, кейинчалик ҳайдаб юборилган Берт ван Марвейкнинг уволи урди шекилли. Модомики Осиёда яшар эканмиз, Осиё жамоаларининг ҳар бири бизни қизиқтиради. Мундиалда қатнашаётган бешта жамоадан ҳеч бирига бефарқ эмасмиз.

Ва шуни айтишни хоҳлардикки, кечаги 5:0 Осиё футболига берилган баҳо эмас. Бу баҳо фақат Саудия Арабистонининг ҳозирги ҳолатига берилди. Аммо қолган тўрт жамоа - Австралия, Эрон, Япония ва Жанубий Кореянинг бугунги савияси Саудияникидан анча баланд ва шу жамоалардан ҳеч бўлмаса иккитаси мундиалда сенсация кўрсата олади деб ўйлайман.

Албатта, кечаги 5:0 ОФКга аъзо давлат сифатида бизга ҳам оғир ботди, лекин ҳали ҳаммаси олдинда. Жаҳон чемпионати энди бошланди. Саудиянинг йирик мағлубияти Осиё учун огоҳлик қўнғироғими? Шахсан ўзим бундай демаган бўлардим, чунки буёқда яна тўртта жамоанинг борлиги ва уларнинг ўйини арабларга нисбатан кучлилиги ич-ичимдан хавотирга ўрин йўқ демоқда. Шундай экан, қитъадошларимизни кузатишда ва ишонишда давом этамиз.

ЖЧ-2018. Осиё жамоаларининг гуруҳ ўйинлари тақвими:

1-тур учрашувлари
14 июнь. 20:00. 
Россия - Саудия Арабистони 5:0
15 июнь. 20:00. Марокаш - Эрон
16 июнь. 15:00. Франция - Австралия
18 июнь. 17:00. Швеция - Жанубий Корея
19 июнь. 17:00. Колумбия - Япония 

2-тур учрашувлари
20 июнь. 20:00. 
Уругвай - Саудия Арабистони
20 июнь. 23:00. Эрон - Испания
21 июнь. 17:00. Дания - Австралия
23 июнь. 20:00. Жанубий Корея - Мексика
24 июнь. 20:00. Япония - Сенегал 

3-тур учрашувлари
25 июнь. 19:00. 
Саудия Арабистони - Миср
25 июнь. 23:00. Эрон - Португалия
26 июнь. 19:00 Австралия - Перу
27 июнь. 19:00. Жанубий Корея - Германия
28 июнь. 19:00. Япония - Польша

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика