RU

Последние новости

18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  0 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   0 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  2 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  0 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  1 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  2 15:38Роналду – энг яхши!  24 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  13 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  1

38 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди Новости

38 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди

"Лестер"нинг 38 ёшли ҳужумчиси Жейми Варди фаолиятини якунламоқчи эмаслигини айтди ва сабабини тушунтириб берди.

"Футбол – ақлдан озган дунё. Нима бўлишини ҳеч қачон билмайсиз. Оёқларим тўхташимни айтмагунча давом этаман. Оёқларим билан ҳаммаси жойида", – деди Варди.

Варди апрель ойи охирида "Лестер"ни тарк этишини эълон қилганди. У жорий мавсум "тулкилар" сафида 35 ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Варди бир нечта тўпурарлик рекордларига эга. Умумий ҳисобда у "Лестер" таркибида 499 ўйинда 149 та тўп киритган ҳамда 71 та голга ассистентлик қилган

Жейми Варди "Лестер"га 2012 йилда бешинчи дивизиондаги "Флитвуд" клубидан 1 млн фунт стерлинг эвазига келиб қўшилган. "Тулкилар" сафида ўйнаб, Варди ҳар бир йирик совринни, жумладан, Премьер-лига, Англия Кубоги, Англия Суперкубоги, Чемпионшипни (2 марта) ютишга улгурди. Шунингдек, у АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси (2016) деб топилган ва "Олтин бутса"ни қўлга киритган.

Премьер-лигадаги дебютини кеч ўтказганига қарамай (27 ёшида), Варди мусобақанинг барча даврлардаги этакчи ҳужумчилари Дидье Дрогба, Криштиану Роналду, Рууд ван Нистелрой, Фернандо Торрес, Николя Анелька, Ромелу Лукаку, Дуайт Йорк ва Луис Суаресдан кўпроқ гол урган.

Рейтинг: +13   

Комментарии

   
16 мая 15:05:16
АПЛ
Зу'р у'йинчи. Молодец
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика