38 ёшли ҳужумчи Ариц Адурис "Барселона" билан ўйиндан сўнг нималар деди?
17 авг 2019 10:38
Новости
38 ёшли ҳужумчи Ариц Адурис "Барселона" билан ўйиндан сўнг нималар деди?
"Атлетик" ҳужумчиси Ла Лига 1-тур доирасидаги "Барселона" устидан қозонилган ғалабадан сўнг мухлисларга миннатдорчилик билдирди.
Майдонда атиги 6 дақиқа ҳаракат қилган 38 ёшли форварднинг қайчи услубидаги зарбаси "Атлетик"га 3 очкони тақдим этди.
- Жамоа ажойиб ўйнади. Мавсумни "Барселона"га қарши ўйинда уч очкони қўлга киритиш билан бошлаб олдик. Менимча, бундан яхшиси бўлмайди. Жамоага ёрдам берганимдан мамнунман. Мен доим "Атлетик" учун ёрдамга тайёрман, - дейди Адурис.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум "Атлетик" афсонаси учун сўнггиси бўлиб қолади.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии