RU

Последние новости

13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  2 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  3 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4

26-рақамли афсона (Жон Терри ҳақида) Новости

26-рақамли афсона (Жон Терри ҳақида)

Бугун "Челси"нинг узоқ йиллик сардори Жон Терри мавсум якунланганидан кейин жамоадан кетиши эълон қилинди.

Демак, ушбу мавсум 36 ёшли футболчи учун "Челси"даги сўнггиси бўлиб қолади.

Биз эса футболчининг "Челси"даги фаолиятига назар ташлаб ўтамиз. Барчаси қандай бошланганди?



1998 йил. 17 ёшли Жон "Челси" ўринбосарлари сафида



2000 йилда эса асосий таркибдан ўрин эгаллай бошлайди




2004 йилда эса "Челси"га Моуриньо келади ва Террини жамоа сардори этиб тайинлайди




2005 йил. Терри фаолиятидаги илк чемпионликни нишонламоқда




2005 йил. Мана шу суратдаги шоввозларнинг уччаласи ҳам Англиянинг йил ўйинчиси бўлиш учун номзод бўладилар. Якунда эса Терри ютиб чиқади




2006 йил. Чехнинг бошидан олган оғир жароҳатидан сўнг майдонга Карло Кудичини туширилади. Кейин эса Кудичини ҳам майдондан чиқиб кетади. Шунда дарвозани Жон Терри қўриқлайди




2008 йил. Москвадаги Европа Чемпионлар Лигаси. МЮга қарши финал ўйини, пенальтилар серияси ва Террининг хатоси...




2010 йил. Терри "Челси" сафидаги учинчи чемпионликни нишонламоқда. Бу Анчелотти қўл остидаги ғалаба эди




2011 йил. Антон Фердинандни ирқий камситган Терри ўзининг Англиядаги обрўсини тушириб юборади




2012 йил. Терри Чемпионлар Лигаси финалида ўйнамади. Бироқ, ушбу ғалабадан ҳаммадан ҳам айнан бизнинг қаҳрамонимиз кўпроқ қувонди




2013 йил. "Челси"га Рафаэль Бенитес келди ва Терри захира ўриндиғида қолиб кета бошлади




2015 йилда жамоага яна Жозе Моуриньо қайтади. Терри эса Англия чемпиони бўлиш билан биргаликда, энг яхши ҳимоячи унвонини ҳам қўлга киритади



Ўтган мавсум Терри кўп вақтини захирада ўтказди...


Бу мавсумда Антонио Конте Жон Террига деярли ишонмади, натижада сардор жамоадан кетишга қарор қилди


Хорижий сайтлар асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика