236 мухлис, 4 қизил — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг
26 окт 2021 11:40
Новости
236 мухлис, 4 қизил — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг
"Металлург" 0:1 АГМК, 236 мухлис
"Сурхон" 1:0 "Қизилқум", 840 киши
"Бунёдкор" 3:1 "Турон", 645 томошабин
"Қўқон-1912" 2:1 "Локомотив", 4 320 мухлис
"Машъал" 0:0 "Навбаҳор", 325 киши
"Сўғдиёна" 1:0 "Пахтакор", 4 503 томошабин
"Андижон" 1:1 "Насаф", 5 110 киши

Мазкур турни 15 889 мухлис стадионнинг ўзидан томоша қилди (ўтган турга нисбатан 364 кишига кўпроқ). Бу ҳар ўйинда ўртача 2 270 нафар томошабин аренага келаётганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп ишқибоз Андижондаги ўйинда иштирок этди (5 110 нафар). Энг ёмон натижа эса "Металлург" — АГМК ўйинида қайд этилди (236).

Маълумот учун, Бекободда ўтказилган сўнгги 2 ўйинни томоша қилиш учун 340 нафар мухлис ташриф буюрди.

7 ўйинда жами 12 гол урилди (ўтган турга нисбатан 11 тага кам). Бу ҳар ўйинда ўртача 1,7 тадан гол дегани. Тўпларнинг 8 таси мезбон, 3 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Энг кўп гол "Бунёдкор" ва "Турон" ўртасидаги ўйинда урилди (4). Фақат 1 ўйинда дарвозалар ишғол қилинмади (Муборакдаги ўйин).

Хет-трик ёки дубл қайд этилмади.

22-турда реферилар 37 марта (ўтган турга нисбатан 2 та кам) чўнтакларидан сариқ рангдаги карточкаларни чиқаришга мажбур бўлишди (ўртача 5,2 тадан).

4 нафар футболчига қизил карточка кўрсатилди — Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор"), Даян Поньевич ("Турон"), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Марлен Чобанов ("Пахтакор").

3 бор 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.

Маълумот учун, кейинги тур баҳслари 4 ноябрь куни старт олади.
24-тур
04.11.2021. "Бунёдкор" — "Қизилқум"
04.11.2021. АГМК — "Андижон"
05.11.2021. "Локомотив" — "Сўғдиёна"
05.11.2021. "Навбаҳор" — "Металлург"
06.11.2021. "Пахтакор" — "Сурхон"
06.11.2021. "Машъал" — "Турон"
07.11.2021. "Насаф" — "Қўқон-1912"
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии