RU

Последние новости

08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  0 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  1 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  5 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1

23 май куни ЎФАда “Real Madrid” академияси менежерлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади Новости

23 май куни ЎФАда “Real Madrid” академияси менежерлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади

Январь ойида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда "Реал Мадрид" клуби академияси директори Хулио Ронко учрашуви доирасида Real Madrid Foundation ва ЎФА ўртасида ҳамкорлик масаласи бўйича келишувга эришилган эди.

Ушбу келишувга кўра Реал Мадрид академиясинг “Clinics” дастури доирасида Ўзбекистонда ва Испанияда болалар ва мураббийлар курсини ўтказиш йўлга қўйилади.

Шу мақсадда эртага 22 май куни юртимизга “Қироллик клуби” академиясининг менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Паблолар ташриф буюриши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ташриф доирасида "Реал Мадрид" академияси менежерларининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашади.

Шунингдек, 23 май куни соат 11:00 да Ўзбекистон футбол ассоциациясининг анжуманлар залида Андрес Антонио ва Хуан Паблолар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Барча турдаги ОАВ вакилларини ушбу матбуот анжуманига таклиф этамиз.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика