RU

Последние новости

14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  7 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  13 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  5 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

22-тур дисквалификациялари Новости

22-тур дисквалификациялари

21-тур ўйинлари бўлиб ўтгач навбатдаги турни 9та футболчи дисквалификация сабаб ўтказиб юбориши маълум бўлди.
"Олмалиқ” мураббийлари кейинги турда учта футболчи хизматларидан фойдалана олишмайди. Сабаби Игорь Петкович ва Георги Квесиешвили мавсумдаги тўртинчи сариқ карточкаларини ишлаб олишган бўлса, Санжар Шоаҳмедов “Бухоро”га қарши ўйинда қизил карточка олди. Бу ўйинчилар 22-турдан ўрин олган “Бунёдкор”га қарши ўйинда майдонга туша олишмайди.

“Бухоро” ҳам “Олмалиқ”қа қарши ўйинда уч нафар футболчисидан “айрилди”. Бахриддин Ваҳобов ва Девид Ония тўртинчи бор сариқ карточка ишлаб олишди, Алишер Маҳмудов эса ўйин охирида қизил карточка билан “сийланди”. Энгди учала ўйинчи ҳам 18 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Бухоро” – “Гулистон” учрашувини фақат томоша қилишади холос.

Кейинги турни ўз майдонида “Қизилқум”га қарши ўтказадиган “Навбаҳор” иккита футболчисини майдонга тушира олмайди. Сабаби Азимжон Аҳмедов ҳамда Рустам Аъзамов “Гулистон”га қарши кечган ўйинда огоҳлантириш олишди. Уларнинг сариқлари сони тўрттага етди.

“Нефтчи” ҳужумчиси Носир Отақўзиев “Насаф”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб кетма-кет икки бор сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. Тажрибали ҳужумчи кейинги турдан ўрин олган “Сўғдиёна”га қарши Фарғонадаги баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика