RU

Последние новости

13:56"Ланс" собиқ бош мураббийи Англия клубидан кетди  0 13:29"Реал" ПСЖ юлдузи учун катта миқдорда маблағ ажратди  2 12:58Адҳамзода "Нефтчи"га қайтмоқда  8 12:34Афсонавий Де Росси мураббийликка қайтиши мумкин  0 12:05Ўзбекистонлик ўсмирлар мундиалга қандай тайёргарлик кўрди?  3 11:16Златан охирги марта қачон йиғлаган?  2 10:45Эрик тен Хаг АПЛда иш бошлаши мумкин  10 10:16Гвардиола: "Умид қиламан..."   3 09:48"Барселона" бир шарт билан Маркус Рэшфордни сотиб олиши мумкин  4 09:20ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юборади  5 08:53"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 08:26АПЛда навбатдаги истеъфо рўй берди  0 07:57Суперлига. Тошкент дербиси билан тур якунланади  25 07:45Ла Лига. "Бетис" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Антони иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди  5 07:30Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" навбатдаги турини ўтказади  7

2024 йил Суперлига клублари 23 нафар ёши катта ўйинчини рўйхатдан ўтказиши мумкин Новости

2024 йил Суперлига клублари 23 нафар ёши катта ўйинчини рўйхатдан ўтказиши мумкин

Мамлакатимизда 2023 йилги мавсум якунига етди ва футбол олами олдинда турган 2024 йилги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган.

Расман: Суперлига иштирокчилари сони 16 тага етказилади

Шу жумладан ЎзПФЛ ҳам бўлажак мавсум регламентига айрим ўзгартиришлар киритмоқда. Қуйида айрим ўзгаришларни келтириб ўтамиз:

1. 2024 йилги мавсумда Суперлига клублари 2001 йил ва ундан катта бўлган 23 нафар футболчини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, ортда қолган 2023 йилги мавсумда Суперлига клуби 2000 йил ва ундан катта бўлган 20 нафар футболчини рўйхатдан ўтказа олган.

Клублар 2005 йил ва ундан кичик ўйинчиларни чекловдан ташқари рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бунда Суперлига клубининг умумий футболчилари сони 60 нафардан ошмаслиги белгиланган.

Ўзгаришлар орасида айнан мана шу банд энг муҳими десак ҳам бўлади. Сабаби, бу йилги мавсум охирига келиб ҳам Суперлига, ҳам ОЧЛда ўйнаган 4 клубимизнинг барчасида жароҳатлар эпидемияси юзага келди. Яъни, тиғиз тақвим сабаб футболчилар кетма-кет жароҳатларга йўлиқишди. 23 ва ундан ёши катта ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш лимити 3 нафарга оширилиши мураббийларга (айниқса халқаро майдонда ҳаракат қиладиганлар) қўшимча қулайлик туғдиради. Бунда уларда ротация қилиш имкони ошади ва бу жароҳатлар сонини камайтириши мумкин.


2. Суперлигада 14-ўринни эгаллаган жамоа Про лигага тушириб юборилади.

3. Суперлигада 12-ўринни эгаллаган жамоа ўз жойини сақлаб қолиш учун Про лиганинг тўртинчи жамоасига қарши сафар ўйинида ҳамда Суперлигада 13-ўринни эгаллаган жамоа Про лиганинг учинчи жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Мазкур икки беллашув ғолиблари Суперлигада ўйнаш имконини қўлга киритишади. Иккита мағлуб жамоа эса Суперлиганинг охирги йўлланмаси учун нейтрал майдонда ўзаро баҳс олиб боришади.

4. Про лигада дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар 2025 йилги Суперлигага тўғридан-тўғри йўл олади.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика