RU

Последние новости

18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  61 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22

2023 йилги мавсум эрта бошланади. Ёзги чиллада футбол ўйналмайди Новости

2023 йилги мавсум эрта бошланади. Ёзги чиллада футбол ўйналмайди

ЎзПФЛ Ижроқўми 2023 йилги мавсум юзасидан қарорлар қабул қилинди.

"Сир эмаски, глобал исиш оқибатида ёзги вақтларда футбол учрашувларини ташкил қилишда муаммолар мавжуд. Иссиқ об-ҳаво футболчиларнинг жисмоний ҳолатига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бунинг олдини олиш мақсадида ЎзПФЛ қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. 2021 йилдан бошлаб Суперлига клублари иштирокидаги ўйинлар ёз ойида 20:00 дан эрта бошланмайдиган бўлди. 2023 йилдан бошлаб Про лигада ҳам бу амалиёт қўлланилади ва етарли даражада ёритиш тизими мавжуд бўлмаган стадионларга нисбатан чеклов ўрнатилади.

Биз шу билан чекланиб қолмаймиз. Боиси ОФК ҳам мусобақалар ўтказишда қатор ўзгаришларни амалга оширмоқда. Масалан, Чемпионлар лигаси турнири куз-баҳор мавсумига ўтиш арафасида. Бироқ Ўзбекистондаги об-ҳаво шароити ва айниқса қиш фаслида стадионларимиздаги ҳолат бизга бирданига кескин қарор қабул қилиш имконини бермайди. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Ижроқўми асосий масала сифатида ёзнинг чилласида футбол учрашувларини ўтказмаслик масаласини муҳокама қилди. Режага кўра, 2023 йилдан бошлаб мусобақалар 25 июн ҳамда 5 август оралиғида ўтказилмайди. Йўқотилган кунлар эса феврал ҳамда декабр ойларидаги кунлар орқали компенсация қилинади. Аниқроқ айтганда, 2023 йилги мавсум февралнинг иккинчи қисмидан бошлаб старт олади ва у декабрнинг илк декадасини қамраб олгани ҳолда якунланади. Мазкур ҳолатда 40 кун ёзда ҳамда 60 кун қишда футбол учрашувлари ўтказилмайди. Одатда Ўзбекистон футбол клублари 30 кун ёзда ҳамда 90 кун қишда мусобақаларда иштирок этмасди. Бу эса футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги масаласига ҳам салбий таъсир кўрсатади. ЎзПФЛ мусобақаларсиз кунлар сонини камайтириш, мусобақалар давомида ўйинлар-кетлиги ва кунлар оралиғини оптималлаштиришни мақсад қилган. Зеро Англия, Испания, Италия каби мамлакатларда мусобақаларсиз кунлар сони нисбатан камроқ. Биз эса бошланишига Лига кубоги мусобақаси орқали, кейинчалик Суперлигада жамоалар сонини 16 тага етказиш орқали учрашувлар сонини босқичма-босқич ошириб боришни режалаштирдик.

2023 йилги мавсумни 15 февралдан кейиноқ бошлаш масаласини ЎзПФЛ ўз Ижроқўмига 1 та таклиф ва 2 та сабаб билан тушунтирди. Таклиф сифатида 2022 йилги мавсумни эртароқ — 21 ноябрга қадар якунлаш масаласи берилди. Сабаб сифатида эса “Насаф” футбол клубининг Чемпионлар лигасидаги иштироки ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштироки кўрсатилди.

“Насаф” Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтди. Эндиликда қаршиликлар плей-офф учрашувларини 4 февралдан бошлашга мажбур. Бу эса бошланишига клубга ноқулайлик туғдиради. Қолаверса, “Насаф” ва қолган жамоаларнинг мавсумга тайёргарлик режаси ҳам бир-биридан кескин фарқ қилмаслиги муҳим аҳамият касб этади. Яъни, “Насаф” қолган жамоалардан камида икки ҳафта эртароқ юришга мажбур. Агар чемпионат март ойида старт олса, мазкур фарқ салкам 1 ойгача ошиб кетиши ҳамда жамоалар орасида номутаносиблик пайдо бўлиши эҳтимоли мавжуд.

Шунингдек, ЎзПФЛ 2023 йилги тақвимни шакллантиришда миллий терманинг Осиё кубогидаги иштирокини ҳам инобатга олишга мажбур. Осиё кубоги 16 июндан эътиборан старт олади. “Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент”дан келиб чиқиб, Сречко Катанец қитъа чемпионатигача 14 кун вақт қолганида футболчиларни йиғинга жалб қилишга ҳақли. Шундан келиб чиқсак, миллий термага нисбатан кўпроқ футболчи етказиб бераётган клубларда 31 майдан кейин расмий учрашувларда иштирок этиш борасида муаммо юзага келади. Мана шу жиҳатни инобатга олиб, ЎзПФЛ мусобақанинг биринчи босқичини 15 феврал — 31 май оралиғига режалаштирди. Миллий термалар йиғин бошлаган вақтда эса Лига кубоги мусобақасига старт бериш кўзда тутилди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси нафақат ўзимизнинг, балки қўшни республикалар термаларининг ҳам Осиё кубогида иштирок этишини тилайди. Зеро бу бизга Лига кубоги мусобақаси масаласида якдил қарор қабул қилишда қулайлик тақдим этиши мумкин", —  дейилади хабарда.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика