2022 йилда энг кўп кутилаётган бокс жанглари (ТОП-5)
21 дек 2021 22:00
Новости
Бу йили бокс оламида жуда кўплаб кутилган ва кутилмаган жанглар, ҳисоблар бўлди. Йил давомида мексикалик чемпион Сауль Альварес мутлақ жаҳон чемпионлигига эришди. Уайлдер ва Фюьри ўртасида трилогия бўлиб ўтди ва британиялик бокс юлдузи Энтони Жошуа Александр Усикка қарши рингга кўтарилиб, мағлубият аламини тортди. 2022 йил эса бокс мухлисларига янада кўплаб қизиқарли жангларни тақдим этиши мумкин. Биз эса келаси йили бўлиши мумкин бўлган жанглар ТОП-5лигини тақдим этамиз.
Геннадий Головкин ва Сауль Альварес ўртасидаги трилогия
Суперўрта вазн қироли мексикалик Сауль Альварес ва қозоғистонлик чемпион Геннадий Головкин ўртасида тугалланмаган иш қолиб кетган. Канело якунланаётган йил давомида уч марта рингга кўтарилди ва суперўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Геннадий эса йил сўнггида илк бор рингга кўтарилиши лозим эди. Бироқ Муратага қарши жанг Япониядаги коронавирус билан бўлаётган воқеалар сабабли бекор бўлди. Сауль келаси йил учун режалари билан ўртоқлашганида, у Геннадийга қарши жангга тайёр эканлигини ва унинг учун қозоғистонлик боксчи битта вазн тепага кўтарилиши кераклигини маълум қилганди. GGG ҳам бу жангга қарши эмаслигини бир неча бор такрорлади. Тўқнашув орқали эса ҳар икки бокчи ҳам фаолиятларидаги энг катта гонорарларга эга бўлишлари мумкин. Чунки бу жангни кўплаб мухлислар кутишмоқда.
Кўпчилик иккинчи жангда Саульнинг ғалабасини тан олмаган ва улар ўртасида трилогия бўлиши шарт деб ҳисоблайди.
Супероғир вазн тоифасида тахнинг ягона соҳибини аниқлаши лозим бўлган жанг - Фьюри-Усик
Бокс вазнлари орасида энг қизиқарли ва шиддатли жанглари билан машҳур бўлган супероғир вазн тоифасида 22 йиллик танаффусдан сўнг ...
Мақоланинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > 2022 йилда энг кўп кутилаётган жанглар (ТОП-5)
Комментарии