RU

Последние новости

01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  1 01:37Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, "Ал Иттиҳод" эса Шукуров жамоасини енга олмади  1 00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  41 23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  6 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  6 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  14 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  32 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  4 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  3 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   5 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  11

2020 йил Ўзбекистон клубларига ОЧЛда 1+2 квотаси берилади Новости

2020 йил Ўзбекистон клубларига ОЧЛда 1+2 квотаси берилади

Афсуски иккита клубимиз ҳам 2019 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қолиб кетди.

Бу ҳам етмаганидек клубларимиз етарлича очко тўплай олишмагани туфайли Ўзбекистон учун ОЧЛ квоталари 1+2дан 1+1га камаядиган бўлди.

Бироқ кўпчилик бу квоталар кейинги, 2020 йилдан амал қилади деб ўйламоқда. Аслида ОФК 2018 йилда навбатдаги икки йил учун квоталарни эълон қилган. Ўшанда Ўзбекистонга 2019 ва 2020 йиллар учун 1+2та ўрин ажратилган эди. Демак, кейинги йил ҳам биздан учта клуб ОЧЛда иштирок эта олади. 2019 йилги чемпион тўғридан-тўғри гуруҳ босқичига йўл олса, Ўзбекистон Кубоги соҳиби ва Суперлигада иккинчи ўрин эгаси плей-оффда қатнашади. Агар чемпионлик ҳам, Кубок ҳам бир клубга насиб қилса у ҳолда чемпионатда учинчи ўринни олган клубда имконият пайдо бўлади. Худди шундай вазият Суперлигада иккинчи бўлган клуб мамлакат кубогини қўлга киритган тақдирда ҳам рўй беради.

Хўш, унда 1+1 квотаси қачон бизга берилади?

Юқорида айтганимиздек ОФК 1+2 квотани икки йилга берган. Демак, 2021 ва 2022 йилги мавсумларда ўзбек клубларига ОЧЛда 1+1 берилади. Бунда мамлакат чемпиони гуруҳда ўйнайди, кубок соҳиби плей-оффда қатнашади. Иккала совринни бир клуб қўлга киритган тақдирдагина Суперлигада иккинчи бўлган жамоамиз плей-оффда ўйнайди. Яъни кейинги икки йилда Ўзбекистон чемпионатида учинчи ўринни олган клуб ҳеч қанақасига халқаро мусобақада иштирок эта олмайди.

Нимага ОФК икки йилдан кейинги мусобақа учун квотани бу йил тақсимлайди? Сабаби Ўзбекистонда чемпионат кузда тугайди, араб давлатларида эса ёзга яқин тугайди. Бу йилги квоталар кейинги йилдан амал қиладиган бўлса араб чемпионатларида ким қайси ўриндан ОЧЛга чиқишини билмай қолади. Шу боис ОФК 2021 йилги мавсум учун квоталар сонини шу йил сўнггида расман эълон қилади.

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика