RU

Последние новости

09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  0 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  6 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   7 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   49

2019 йилнинг энг яхши ўйинлари. АГМК - "Қўқон-1912" 7:1 Новости

2019 йилнинг энг яхши ўйинлари. АГМК - "Қўқон-1912" 7:1

2019 йилги Суперлига доирасидаги энг қизиқарли ўйинларда урилган голларни тақдим этишда давом этамиз.

2019 йилги Суперлиганинг 3-турида Миржалол Қосимов ва Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги жамоалар тўқнаш келишганди. Икки клуб ҳам дастлабки икки турда ғалаба қозона олмагани ўйин аҳамияти юқори эканини англатарди. 

Учрашувнинг 10-дақиқасида Жасур Ҳасановнинг узатган тўпини Зафар Полвонов меҳмонлар дарвозасига йўллаб ҳисобни очганди. 27-дақиқада баҳс натижасига катта таъсир қилган ҳодиса содир бўлади. Қўқонликлар вакили Иқбол Маликжонов иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этади. Шундан кейин майдон эгаларини тўхтатиб бўлмади. Биринчи таймда Дилшод Жўраев ва яна Зафар Полвонов гол уриб ҳисобни йириклаштиришди. 

Иккинчи тайм бошида Мурод Холмуҳаммедов белгиланган пенальтидан тўп киритиб ҳисобни қисқартиради. 72-дақиқада Ойбек Рустамов дарвозага кириб кетаётган тўпни қўли билан қайтаради ва ҳақли равишда қизил карточка олади. "Қўқон-1912" 9 киши бўлиб қолади. Белгиланган пенальтини Дилшод Жўраев унумли фойдаланиб ўзининг иккинчи, жамоасининг тўртинчи голини уради. 

Сўнгги дақиқалар Зафар Полвоновнинг бенефисига айланиб кетади. 76, 80 ва 90+2-дақиқаларда ҳужумчи уч бор гол уради ва ўйинда жами 5та тўп киритишга (пента-трик) муваффақ бўлади - 7:1.


АГМК - "ҚЎҚОН-1912" - 7:1 (3:0)
07.04.2019. 3-тур. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 2152 томошабин.
Голлар:

1:0 - Полвонов Зафар (Ҳасанов Жасур О.), 10
2:0 - Жўраев Дилшод (Ҳасанов Жасур О.), 32
3:0 - Полвонов Зафар (Қосимов Миржамол), 37
3:1 - Холмуҳаммедов Мурод - пенальтидан, 56
4:1 - Жўраев Дилшод - пенальтидан, 72
5:1 - Полвонов Зафар (Шораҳмедов Акмал), 76
6:1 - Полвонов Зафар (Пиримов Зоҳир), 80
7:1 - Полвонов Зафар (Шихов Санъат), 90+2
АГМК: Тўраев Акбар; Қосимов Миржамол; Жўраев Дилшод; Ҳасанов Жасур О. (Шихов Санъат, 81); Раҳматов Сайдулло; Юлдашев Бобурбек; Костич Миролюб (Файзиев Шерзод, 78); Шораҳмедов Акмал; Тошматов Муроджон (Саидазимов Камрон, 46); Пиримов Зоҳир; Полвонов Зафар.
ҚЎҚОН-1912: Кнежевич Боян; Рўзиев Қувондиқ; Эсонқулов Жавоҳир; Рустамов Ойбек; Ҳасанов Жасур Д. (Николич Милош, 46); Маликжонов Иқбол; Мерзляков Александр; Милич Марко; Холмухаммедов Мурод; Ҳасанов Мухаммаданас (Маматхўжаев Авазхон, 78); Усмонов Темур (Эркинов Шаҳбоз, 46)
Огоҳлантиришлар: Маликжонов Иқбол, 20; Қосимов Миржамол, 55; Саидазимов Камрон, 86.
Четлатиш: Маликжонов Иқбол, 27 (2СК); Рустамов Ойбек, 72.





Видео sportstat.uz сайтидан олинди

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика