2018 йилги мавсум регламенти. Клублар олдига қандай асосий талаблар қўйилди?
30 дек 2017 10:38
Новости
2018 йилги мавсум регламенти. Клублар олдига қандай асосий талаблар қўйилди?
Регламентда биринчи навбатда янги мавсумда клублар олдига қўйиладиган талаблар кўрсатиб ўтилган.
Жумладан, Суперлига ва Про-лигада иштирок этувчи клублар
- ЎФФ ва ПФЛ томонидан чиқариладиган Қарорларга бўйсуниши;
- ФИФА томонидан тан олиган халқаро сертификати бор мураббийларга эга бўлиши;
- Тегишли талабларга жавоб берадиган стадионга эга бўлиши (Суперлига клублари учун камида 5 000 ўриндиқли, Про-лига жамоалари учун камида 3 минг ўриндиқли) ҳамда бу стадионлардаги ёритиш тизими камида 1200 люкс бўлиши;
- Машғулотлар ўтказиш учун талабга жавоб берадиган футбол майдонлари, тренажёр заллари, ўқув хоналари, футболчилар учун ётоқхоналар ва овқатланиш хонасига эга бўлиши;
- Ўз тизимида камида 100 нафар тарбияланувчиси бўлган, барча шарт-шароитлар билан таъминланган футбол мактаби (академия)га эга бўлиши (Суперлига жамоаларига тегишли). Про-лига клублари ўз мактаби йўқ бўлган тақдирда, бошқа Футбол мактаблари билан узоқ йиллик ҳамкорлик бўйича шартномага эга бўлиши (Бу ҳолатда Про-лига клубларига Суперлига клублари қошидаги футбол мактаблари билан шартнома тузиш таъқиқланади);
- Ўз тизимида аёллар, футзал жамоаларига эга бўлиши (Суперлига жамоаларига тегишли);
- Транспорт воситалари, жумладан, камида 25 ўриндиқли автобусга эга бўлиши, шунингдек, зарур офис жиҳозлари ва техникаси мавжуд бўлиши;
- Ўз матбуот хизмати ва веб-сайти бўлиши шарт этиб белгиланган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии