RU

Последние новости

08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  3 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  8 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  4 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  6 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  8 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  13 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  12 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  225

2017 йилнинг энг қизиқ 7та футбол ўйини (Android/iOS) Новости

2017 йилнинг энг қизиқ 7та футбол ўйини (Android/iOS)

Андроид смартфонлар ёки Apple компаниясининг iOS тизимида ишловчи iPhone аппаратлари ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб қолди.

Бўш вақтимизда зерикмаслик учун ушбу смартфонларда турли ўйинлар ўйнаймиз, мусиқа эшитамиз. Эътиборингизга сиз учун қизиқ бўлган футболга оид 7та мобил ўйинни тақдим этамиз.


Retro Soccer

Minecraft графикаси услубида ишланган ушбу ўйин эски платформалар ишқибозлари учун ажойиб совға. Денди ва Сегада футбол ўйнаган йигит ва қизлар "Retro Soccer"ни севиб қолишлари аниқ. Турли терма жамоаларни бошқариб, жаҳон чемпионатида иштирок этиш ва унда ғолиб бўлиш имкониятини қўлдан чиқарманг.


Real Football 2018

Ҳақиқий футболга ўхшаб кетадиган "Real Football"да ажойиб режим бор. Унда дўстларингиз билан 5га5 футбол ўйнашингиз мумкин. Бундан ташқари, ўйинда агентлик тизими мавжуд. Сиз футболчиларингизнинг савиясини ошириб, уларни сотишингиз ёки бошқа клублардан ўйинчилар харид қилишингиз мумкин.


Pixel Cup Soccer 16

Аёллар футболи, 18 та стадион, мултиплэйр режим, турли лигалар мавжуд бўлган Pixel Cup Soccer 16 сизга ёқиб қолиши аниқ. Ретро услубда ишланган ўйинда сирпаниш (подкат), дриблинг ва зарбадан фойдаланиб рақибларингизни таслим этинг.


Score! HERO

3D графикага эга ушбу ўйин орзуларингизни ҳеч бўлмаса ўйинда рўёбга чиқишини таъминлайди. Исмингизни ёзинг ва номингиз туширилган футболкали футболчини Европа грандлари тўпурарига айлантиринг. Физика қонунларига тўлиқ амал қилувчи ушбу ўйинда голлар уриб, чемпион ва футбол юлдузига айланинг!


SkillTwins Football Game 2

10 мингдан ортиқ босқич билан бойитилган ўйинда телевизорда кўрган финтларингиздан фойдаланиш имконияти бор. Турли шаҳарлар, футзал аренаси финтларни намойиш этиш учун ажойиб жой. Роналду, Роналдиньо, Мессининг ҳаракатларини такрорланг ва совринларни қўлга киритинг. Иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ.


PES2018

Дунёнинг машҳур футбол симуляторини смартфонингизда ҳам синаб кўринг. Севимли клубингиз ва футболчиларингиз билан катта муваффақиятларга эришинг. Чемпионлар лигаси, афсонавий футболчилар мавжуд бўлган PES2018дан роҳат олинг. Дўстингиз бу ўйинни сиздан яхши ўйнай олишини айтяптими, унда мултиплэйр режимида бундай эмаслигини исботланг.


 FIFA Soccer (FIFA Mobile)

Дунёдаги биринчи рақамли футбол симулятори FIFA энди телефонларда. Ўзингизнинг "ULTIMATE TEAM"ни яратинг, футбол афсоналарининг очинг ва шунчаки футболдан роҳат олинг.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика