RU

Последние новости

07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  0 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  1 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  3 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  6 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  11 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  18 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  21 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2

2017 йилда бизнинг жамоаларимиз қандай мусобақаларда иштирок этишади? Новости

2017 йилда бизнинг жамоаларимиз қандай мусобақаларда иштирок этишади?

Мана янги 2017 йил ҳам кириб келди.
Бу йил терма жамоаларимиз ва клубларимиз бир қатор халқаро мусобақаларда иштирок этишади. Биз ОФК расмий сайти томонидан тақдим этилган 2017 йил тақвими билан таништирамиз. Ушбу тақвим ўқувчиларимизга тушунарли бўлиши учун бир неча қисмга бўлиб чиқдик.   

Дастлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида тўхталиб ўтамиз. Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоамиз янги йилда ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичи доирасида 5та ўйинни ўтказади. Дастлаб йил бошида термамиз Туркияда йиғин ўтказади. 23 январда Бабаян шогирдлари Грузия билан беллашади. 12 февралда эса Ўзбекистон Арманистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Шундан сўнг 23 мартдан мундиал йўлидаги навбатдаги ўйинлар бошланади. Шу куни Ўзбекистон Малайзияда Сурия билан ўйнайди. Орадан беш кун ўтиб Тошкентда Қатар меҳмон бўлади. 12 июнда терма жамоамиз Эрон билан сафарда куч синашади. Ёз фаслининг энг сўнгги кунида жамоамиз Хитой майдонига сафар қилишади. 5 сентябрь куни ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичи доирасидаги сўнгги баҳс Тошкентда Жанубий Кореяга қарши ўтказилади.



Ушбу босқичда учинчи ўринни эгаллаган жамоалар ўртасидаги плей-офф ўйинлари 5 ва 10 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ўйин ғолиби эса қитъалараро плей-оффда ўйнайди. КОНКАКАФ минтақаси (Шимолий Америка) жамоасига қарши баҳслар эса 6 ва 14 ноябрь кунлари ўтказилади.

Кейинги мавсумда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф ўйинлари эса 24, 31 январь ва 7-8 февраль кунлари бўлиб ўтади. Унда Қаршининг “Насаф” ва Тошкентнинг "Бунёдкор" клублари иштирок этишидан хабарингиз бор. "Насаф" 31 январда Баҳрайнниг "Ал Хидд" клуби билан ўйнайди. Бу учрашув ғолиби 7 февраль куни Саудия Арабистонининг "Ал Фатеҳ" клуби билан гуруҳ босқичига чиқиш учун майдонга тушади. "Бунёдкор" эса 7 февралда Қатарнинг "Ал Жайиш" клуби билан ўйнайди. Гуруҳ босқичи ўйинлари 20-22 февраль кунлари старт олади. Бу босқич 10 майга қадар давом этади. ОЧЛ-2017 финаллари 18 ва 25 ноябрь кунларига белгиланган.



9-21 май кунлари ОФКнинг янги мусобақаси бўлиб ўтади. Бу оралиқда 20 ёшгача футзалчилардан иборат Осиё чемпионати ўтказилади. Ҳозирча бу мусобақада 22та терма жамоа иштирок этиши маълум холос. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Қитъа чемпионатига қайси мамлакат мезбонлик қилиши ҳозирча аниқ эмас.

Ёзда, аниқроғи 15-23 июль кунлари 2018 йил бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги (U-23) Осиё чемпионати учун саралаш ўйинлари бўлиб ўтади. Бу саралаш баҳсларида 1995 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоамиз иштирок этади.

19-30 июль кунлари Япониянинг Нагоя шаҳрида футзал бўйича VIII клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги чемпиони "Олмалиқ" клуби иштирок этади.

15-26 август оралиғида Осиёда яна бир янги мусобақа ўтказилади. Яъни футзал бўйича аёллар терма жамоалари ўртасида илк бор Осиё чемпионати ташкил этилади. Ҳозирча унда 13 терма жамоа қатнашиши кўзда тутилган. Мусобақа қайси давлатда бўлиб ўтиши ҳозирча номаълум.



16-24 сентябрь кунлари 2018 йилги ўсмирлар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Ҳозирча саралаш баҳсларига қуръа ташланмаган. Ўзбекистон ўсмирлари қуръа жараёнида биринчи саватчада бўлишади. Бу мусобақада 2002 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат терма жамоалар иштирок этишади.

Октябрь ойининг 13-22 саналарида футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионати финал босқичи саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Бироқ унда Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этмайди. Сабаби Хосе Мария Мендез бошчилигидаги футзалчиларимиз 2016 йилги қитъа чемпионатида иккинчи ўринни олиб муддатдан олдин кейинги Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб бўлган. Биз билан бирга Эрон ва Таиланд ҳам тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлган. Яна бир тўғридан-тўғри йўлланма мусобақа мезбонига берилади. Ҳозирча чемпионат қайси давлатда бўлиши маълум эмас.



14-28 октябрь оралиғида Хитой мамлакатида аёллар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади. Унда Баҳром Норсафаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Ёшлар терма жамоамиз Осиё чемпионатида тўртинчи марта қатнашади.  

21-29 октябрь кунлари 2018 йилги ёшлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Ҳозирча бу саралаш баҳсларига ҳам қуръа ташланмаган. Ўзбекистон ёшлари қуръа жараёнида биринчи саватчада бўлишлари аниқ. Бу мусобақада 1999 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат терма жамоалар иштирок этишади.



2017 йил тақвими

  Миллий терма жамоамиз ўйинлари

23 январь Ўзбекистон - Грузия (ўртоқлик учрашуви)
12 февраль Ўзбекистон - Арманистон (ўртоқлик учрашуви)
23 март Сурия - Ўзбекистон (ЖЧ-2018 саралаши)
28 март Ўзбекистон - Қатар (ЖЧ-2018 саралаши)
12 июнь Эрон - Ўзбекистон (ЖЧ-2018 саралаши)
31 август Хитой - Ўзбекистон (ЖЧ-2018 саралаши)
5 сентябрь Ўзбекистон - Жанубий Корея (ЖЧ-2018 саралаши)



  Жамоаларимиз қатнашадиган мусобақалар

20 февраль - 10 май кунлари - ОЧЛ гуруҳ босқичи
9-21 май - Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати
15-23 июль - U-23 Осиё чемпионати саралаши
19-30 июль - Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
15-26 август - Футзал. Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати
16-24 сентябрь - U-16 Осиё чемпионати саралаши
13-22 октябрь - Футзал. Осиё чемпионати-2018 саралаши
14-28 октябрь - Аёллар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати
21-29 октябрь - U-19 Осиё чемпионати саралаши

 
Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика