RU

Последние новости

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  4 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

2016 vs 2017 ёхуд "Локомотив" кетма-кет иккинчи йил чемпион! Новости

2016 vs 2017 ёхуд "Локомотив" кетма-кет иккинчи йил чемпион!

Олий лига тугашига бир тур қолганида "Локомотив" бу мавсум ҳам Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Жамоанинг чемпион бўлишида 67 очко кифоя қилди.

Шу тариқа "Локомотив" ўз тарихида қаторасига иккинчи бор чемпионликни нишонлади. Албатта, мавсум тугашига ҳали битта тур бор, шу боис "Локо" учун охирги тур ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Чунки жамоа ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

Қизиғи шундаки, "Локомотив" ўтган йил ҳам муддатидан олдин чемпионликни нишонлаганди ва охирги турда айнан "Бунёдкор" билан ўйнаганди. Жамоа чемпион бўлганига қарамай, "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди. Бу сафар ўйин қандай тугашини эса вақт кўрсатади.

Албатта, "Локо" охирги турда ҳам ғалаба учун майдонга тушиши турган гап, негаки жамоа чемпионликни ўз стадионида, мухлислари қаршисида нишонлашни хоҳлайди. Ана энди ўтган йил ва бу йилни солиштириб, баъзи рақамларни келтириб ўтсак.

"Локо" ўтган йил 30та ўйиннинг 23тасида зафар қучиб, беш бор дуранг ўйнаган, шунингдек икки учрашувда мағлуб бўлганди. Жамоа жами 74 очко тўплаганди. "Темирйўлчилар"нинг иккита мағлубияти сафарда "Пахтакор" ва "Бухоро" билан учрашувларда рўй берган. Иккала баҳс ҳам бир хил 1:2 ҳисобида якун топган.

Лекин бу йил жамоа ўтган йилги рақамларни такрорлай олмади. Чунки "Локо" охирги учрашувни ютган тақдирда ҳам очколари сони 70та бўлиб қолади, бу эса ўтган йилгидан тўртта кам. Жамоа аввалги мавсумда 77та гол урган бўлса, бу йилги кўрсаткич 64 бўлиб турибди.

"Локомотив" ўтган йил ўз майдонидаги учрашувларда мағлуб бўлмаганди. Лекин бу мавсум жамоа "Пахтакор"га ютқазиб қўйди. Шунингдек, "Локо" сафарда уч бор мағлуб бўлди: "Шўртан", "Насаф" ва "Бунёдкор" клубларига. Қизиғи шундаки, "Локо" ютқазган ўйинларида бирортаям тўп кирита олмади.

Қайси "Локомотив" кучли? Ўтган йилгими ё бу йилгими? Бу саволга бирданига жавоб бериш қийин. Чунки жамоа қандай ҳолатда бўлмасин, барибир чемпионликни қўлга киритди. Футболда эса ғолиблар муҳокама қилинмайди деган гап бор. Аммо Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокдан келиб чиқадиган бўлсак, ўтган йилги жамоа анча кучли эди. Чунки ўтган йил "Локо" қийин гуруҳдан чиқиш билан бирга чорак финалга қадар етиб келганди. Бу йил эса жамоа гуруҳдан чиқа олмади.

Нима бўлган тақдирда ҳам, "Локомотив" - 2017 йилги футбол мавсуми бўйича Ўзбекистон чемпиони! Биз сайтимиз номидан ушбу ютуқ билан барча "Локомотивчилар"ни, "Ўзбекистон Темир йўллари" АЖ ходимларини, шунингдек, клубнинг ашаддий мухлисларини табриклаб қоламиз.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика