RU

Последние новости

17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  0 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  0 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  1 16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0 15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  16 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  16 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  16 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  2 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  18 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   3 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  11 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   53 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  10 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  11 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4

2014 йил январь ойига қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасига хорижлик мутахассис таклиф этилади Новости

2014 йил январь ойига қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасига хорижлик мутахассис таклиф этилади

Ўзбекистонда барча спорт турлари қатори футболга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Давлат раҳбарияти ва ҳукумат қарорлари самараси ўлароқ яратилган шароитлар натижасида халқаро майдонларда қўлга киритилаётган муваффақиятлар салмоғи ошиб бормоқда.

Хусусан, 2013 йили Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида Аҳмаджон Мусаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси сайёранинг кучли саккиз терма жамоаси қаторига кирди. Олдинда эса тажрибали мутахассис Дилшод Нуралиев қўл остидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини БААда 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари кутиб турибди.

Маълумки, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз қаторида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам мундиал финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишга ҳар қачонгидан яқин келганди. Бироқ Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоа ЖЧ-2014 саралашининг сентябрь ойида Иордания миллий терма жамоаси билан бўлиб ўтган плей-офф баҳсларида кутилган натижага эриша олмади.

Ўзбекистон учун ЖЧ-2014 саралаш кампанияси якунига етганидан сўнг, Ўзбекистон футбол Федерацияси раҳбари Мираброр Усмонов миллий терма бош мураббийи Миржалол Қосимов билан учрашди ва саралаш якунларини атрофлича муҳокама қилди. Плей-офф босқичидаги муваффақиятсизликдан сўнг, 2012 йил июнь ойидан бери миллий термага устозлик қилиб келаётган Миржалол Қосимов ЎФФ президентидан истеъфога чиқиш учун рухсат сўради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдига 2015 йилги Осиё Кубогининг финал босқичига чиқиш вазифаси қўйилган. Мусобақа саралаш босқичи доирасидаги Вьетнам терма жамоасига қарши кечадиган ўйин (15 октябрь)га жуда оз муддат қолган. Шундан келиб чиқиб, Мираброр Усмонов истеъфо бироз кечиктирилишини, ҳозир эса кайфиятни туширмай, бўлажак масъулиятли ўйинларга жиддий хозирлик кўриш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи лавозимига ҳозирда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган мутахассислар орасидан муносиб номзодлар кўриб чиқилмоқда. Мираброр Усмоновнинг қайд этишича, терма жамоа бошқарувига хориждан тажрибали мутахассисларни жалб этиш режаси ҳам бор. ЎФФ раҳбарининг сўзларига кўра, бош мураббийи масаласи 2014 йил январь ойига қадар ҳал этилади.



ЎФФ матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика