RU

Последние новости

13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  0 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  0 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  45 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  9 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  2 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  7 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  3

2013 йил Ўзбекистон спортчилариининг эришган ютуқлари Новости

2013 йил Ўзбекистон спортчилариининг эришган ютуқлари

Ҳар бир соҳада бўлгани каби йил якунида спортда ҳам амалга оширилган ишлаб сарҳисоб қилиниб, эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинади.
Хулосалар эса галдаги вазифаларни тўғри ва аниқ белгилаб олинишида асосий омил вазифасини ўтаб беради. Қувонарлиси, 2013 йилги спорт мавсуми ҳам аввалги йилларда бўлгани каби ўзбек спортига янги жаҳон ва Осиё чемпионларини туҳфа этди.

Юртимизда оммавийлиги бўйича биринчи ўринда турувчи футболда айтишга арзигулик муваффақиятлар қўлга киритилди. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари мос равишда Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Туркияда ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этиб якунда, дунёнинг энг кучли саккизта терма жамоаси қаторидан жой олишди. Умуман олганда, ўсмир ва ёшларимизнинг жаҳон чемпионати финал босқичларида иштирок этиши одатий ҳолга айланиб боряпти. Бунда албатта, мамлакатимизда болалар футболига қаратилаётган юксак эътибор мужассам. Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси уч карра жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлишди. Умумий олганда, олимпия спорт турлари бўйича мамлакатимиз спортчилари 2013 йил ҳисобидан фақат халқаро мусобақаларда 276та олтин, 250та кумуш, 268та бронза, жами 794та медаллар шодасини қўлга киритишди. Қисқа фурсатда бир йил давомида қўлга киритилган ғалабаларнинг барчасини тилга олиш мушкул. Биз энг эсда қоларли онларни ёдга олдик, холос.

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали келажагимиз эгаларини ҳар томонлама комил инсон қилиб вояга етказиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортни янада тараққий эттириш борасида қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, яратилаётган шароитлар ўз олдимизга юксак марраларни қўйишга ундайди.

Мухтасар айтганда, спорт мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашнинг энг муҳим воситаси бўлиб келмоқда ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолиши муқаррар. Чунки спорт – соғлом авлод, соғлом келажак дегани. Бинобарин, фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади. 2014 йилги спорт мавсуми ҳам йирик спорт мусобақаларига бой бўлади. Бугун йўл қўйилган камчиликлар ва мавжуд муаммоларни тезда бартараф этиб, истиқболли режаларни ҳаётга татбиқ этишда барчамиз ҳамфикр, бир тану, бир жон бўлиб харакат қилишимиз талаб қилинади. Ниятимиз, Ўзбек спортининг зафарли одимлари сарҳад билмасин!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика