RU

Последние новости

02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  2 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3

2010 йилги Ўзбекистон кубоги финали. Финалга чиққан “Шўртан”, Ристичнинг ғалаба тўпи, юлдузларсиз ўйнаган “Бунёдкор” Новости

2010 йилги Ўзбекистон кубоги финали. Финалга чиққан “Шўртан”, Ристичнинг ғалаба тўпи, юлдузларсиз ўйнаган “Бунёдкор”

Ҳозирги кунда Ўзбекистон чемпионатларида, кубогида вилоят жамоаларининг ғолиб чиқиши ёки унга яқин келиши камдан-кам ҳолат ҳисобланади.

Лекин, 2010 йилда Эдгар Гесс бошқарувидаги “Шўртан”ни мамлакат кубоги финалигача етиб келишига ҳеч ким сенсация сифатида қарамаган. Ўшанда ғузорликлар финалда “Бунёдкор”га муносиб қаршилик кўрсатган ҳолда кичик 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Демак, бугун ушбу учрашув тафсилотларини яна бир бор ёдга оламиз.

Финал учрашуви биз ўргангандек куз ойининг сўнгида эмас, балки ёзнинг энг қайноқ пайти августда ўтказилади. Бунга қадар эса икки жамоа узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтишади. Бу пайтга келиб “Бунёдкор”да ҳам вазият тубдан ўзгариб кетган, молиявий муаммолар пайдо бўла бошлагач барча бразилиялик юлдузлар, бир қанча тажрибали футболчилар, ҳусусан Ривалдо, Денилсон, Жасур Ҳасанов, Сервер Жепаров, Жоа Виктор, Эдсон Рамос мураббий Сколарилар кетиб бўлишган, таркибда номдор легионерлардан фақатгина Стевица Ристич қолганди. 

Миржалол Қосимов шогирдлари финал йўлида “Насаф”, “Андижон”, “Нефтчи” каби номдор жамоаларни мағлуб этади. Айниқса, ярим финалда Саркисян жамоаси билан ҳақиқий кураш ва жанг бўлгани ёдимиздан чиқмаган. “Шўртан” эса ўзига ҳос сенсация қайд этиб, чорак финалда “Пахтакор”ни турнирдан чиқариб юборади, ярим финалда ўша пайт ҳозиргидек кучли бўлмаган “Локомотив” осонликча таслим этилади. 

Ғузор жамоаси ўша пайтларда ўзининг энг яхши дамларини ўтказар, молиявий томондан ҳам яхшироқ эди. Таркибида Вячеслав Панамарёв, Вадим Афонин, Асрор Алиқулов, нигериялик Патрик Агбо, Игорь Таран, Шаҳбоз Эркиновлар ҳаракат қиларди. Ҳар ҳолда кучсиз эмасди. Гесс ажойиб жамоани шакллантирганди. “Қалдирғочлар” сафида юз берган муаммолардан кейин эса асосан маҳаллий футболчилар, Анзур Исмоилов, Азиз Ҳайдаров, Саҳоб Жўраев, Александр Хвостунов, Темур Кападзелар, легионерлардан Гочкулиев, Колевич, Ристичлар ўйнашда давом этишганди.

Айтганимиздек финал ўзига хос номига яраша ўтганди. Шу куни “Пахтакор” марказий стадионига у қадар кўп ишқибоз ташриф буюрмайди, қайсидир маънода бу ўйин атмосферасига таъсир қилиши кутилганди. Учрашув соат 21:00да бошланганини ҳам қўшимча қилиш керак. Дастлабки дақиқалардан “Шўртан” Нестеров дарвозаси олдида ҳужумлар ёмғирини ёғдиришни бошлади. 7-дақиқад чамаси 20 метрлардан узоқда жарима зарбасини амалга оширишади, хавфли чиққан зарбани Нестеров қайтариб қолади. Қанотларда Мерзляковнинг узатмалари анча ҳавфли тус олади. “Бунёдкор” ҳам рақибининг ҳужумларига ҳужум билан жавоб қайтаради ва кескин вазиятларни юзага келтиради. 62-дақиқада қанотдан юқорилатиб оширилган тўпни Стевица Ристич боши билан Михаил Алавидзе дарвозасига киритади - 1:0. 

Амалда ҳужумчининг голи ягоналигича қолади. Сўнгги дақиқалар анча асабий руҳда ўтганини эсласангиз керак. “Шўртан” соврин учун охиргача курашади. Пойтахт жамоасига муносиб ва жиддий қаршилик кўрсатганини қайд этилган ҳисобдан ҳам билса бўлади. Шу йили “Бунёдкор” ўз тарихидаги учинчи чемпионлигини ва иккинчи кубогини қўлга киритади. Ғузорликлар эса бронза медаллари учун курашда “Насаф”га жиддий рақобат туғдирган, фақат тўрт очко етмагани боис тўртинчи ўрин билан кифояланганди.


Ўзбекистон кубоги-2010. Финал.
"Бунёдкор" - "Шўртан" - 1:0 (0:0)
18.08.2010. Тошкент. "Пахтакор" Марказий стадиони. 8247 томошабин.
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов, Рафаэль Ильясов, Абдуҳамидилло Расулов, Валентин Коваленко.
Назоратчи: Раҳмон Нуримов.
Гол: Стевица Ристич (62).
"Бунёдкор": Игнатий Нестеров, Саҳоб Жўраев, Гочгули Гочгулиев, Анзур Исмоилов, Александр Хвостунов, Руслан Мелзиддинов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Виктор Карпенко, Боян Колевич (Яннис Мандзукас, 71; Ҳикмат Ҳошимов, 90+2), Стевица Ристич.
"Шўртан": Михаил Алавидзе, Вячеслав Пономарёв, Ярослав Крушельницкий, Асрор Алиқулов, Шавкат Раимқулов, Патрик Агбо, Вадим Афонин, Ильнур Хазигалиев (Давлатмурод Атоев, 70), Александр Мерзляков, Игорь Таран (Бекзод Абдумўминов, 80), Шахбоз Эркинов (Виктор Клишин, 63).
Огоҳлантиришлар: Стевица Ристич 63, Боян Колевич 66.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади


 



Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика