RU

Последние новости

23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  1 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  4 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  4 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  9 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  25

2004 йилги Европа чемпионатида олинган "гапирадиган" суратлар Новости

2004 йилги Европа чемпионатида олинган "гапирадиган" суратлар

2004 йил Португалияда ўтган Европа чемпионатини атиги 6 та расм орқали ёдга оламиз.

 Дастлабки икки турда Испания ва Португалияга ютқазган Россия охирги турда Грецияга қарши ўйнаган. Русларда кейинги босқчига чиқиш имконияти қолмаганди, аммо учрашувнинг 68-дақиқасида Дмитрий Кириченко гол урди ва бу Европа чемпионатлари тарихидаги энг тезкор гол бўди.



2002 йилги Жаҳон чемпионати финалчиси Германия терма жамоаси 2004 йилги Европа чемпионатида гуруҳ босқичи илк турида Нидерландия билан (1:1), 2-турида эса мусобақа дебютанти Латвия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Охирги турда Чехиядан 1:2 ҳисобида ютқазган немислар сенсацион тарзда мусобақани тарк этганди.



Европа чемпионати "C" гуруҳида Италия терма жамоаси дастлаб Дания (0:0), сўнгра Швеция (1:1) билан дуранг ўйнади. Охирги турда Дания ва Швеция 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашса Италия Болгарияни қандай ҳисобда мағлуб этса ҳам Аппенин ярим ороли жамоаси уйига қайтишига тўғри келарди. Якунда Италия 2:1 ҳисобида ғолиб бўлди, Дания ва Швеция ўртасидаги баҳс эса ... айнан 2:2 ҳисобида тугади. Италия Скандинавия келишуви қурбони бўлди ва уйига қайтди.



Мусобақа чорак финалида Португалия ва Англия тўқнаш келишган. Асосий ва қўшимча таймларда дуранг қайд этилган - 2:2. Пенальтилар сериясида португалиялик дарвозабон Рикардо қаҳрамонлик кўрсатган. У қўлпоқларини ечиб ташлаган ва Дариуш Васселнинг зарбасини қайтаришга эришган. Охирги зарбани ўзи аниқ ижро этган ва Португалияни ярим финалга олиб чиққанди.




Греция - Чехия ўртасидаги ярим финалда барча чехларни фаворит ҳисоблаганди. Аммо 105-дақиқада греклар бурчак тўпини амалга оширишган ва Траянос Деллас боши билан Петр Чех дарвозасини ишғол қилган. Ўша пайтда кумуш гол қоидаси амалда бўлган. Бу дегани қайсидир жамоа қўшимча таймда гол урса, ўйин ўша тайм охиригача бўларди. Делласнинг голи эса айнан биринчи қўшимча таймнинг охирида урилгани учун баҳс ўша сонияда тугаган. Греция - финалда!



2004 йилнинг 4 июль санаси. Лиссабон шаҳридаги "Да Луж" стадиони. Европа чемпионати финали. Мезбон Португалия мусобақа сенсацияси Герцияга қарши. Финалда ҳам Грециянинг имконияти паст баҳоланганди, аммо 57-дақиқада Отто Рехагел бошчилигидаги греклар ҳужумчиси Ангелос Харистеас бурчак тўпидан кейин гол уради ва шу гол баҳсда ягона бўлиб қолганди. Греция - ЧЕМПИОН!



Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика