RU

Последние новости

02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  0 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  0 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  4 00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  2 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  4 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  6 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  2 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   85 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  3 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  18 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  12 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0

20 йилдан бери тўхтамаётган жиззахлик афсона Новости

20 йилдан бери тўхтамаётган жиззахлик афсона

Жисмоний ҳолат масаласи футболимизнинг оғриқли нуқталаридан бири бўлиб, халқаро майдонда кўп бор панд берган.

Шу туфайли ўзбек футболидаги ўртача ёш Европа ёки Шарқий Осиё мамлакаларига нисбатан паст. Бу аксар ҳамюртларимизнинг спорт формаси 30 ёшдан кейин "ўлиб қолиши"да кўринади. Бироқ, мустасно ҳолатлар ҳам йўқ эмас.

Улуғбек Бақоев Жиззахда рақобатбардош жамоа қуришни уддалади. "Сўғдиёна"ни кузтганлар жамоанинг ўйини тажрибали Жасур Ҳасановнинг атрофига қурилганини тезда илғашади. Ҳужумларнинг 70 фоизи айнан у орқали ташкил қилинади. Умуман олганда, ҳар қайси футболчи йил ўтгани сайин ақллилашиб, майдонни яхшироқ кўриши, "маэстро"га айланиши табиий ҳол. Аммо, Ҳасановнинг тезлигини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Хабарингиз бор, Жаззах клуби кеча Душанбенинг "Истиқлол"ини мағлуб қилди. 70 дақиқага яқин майдонда бўлган Ҳасанов ўз анъанасига содиқ қолгани ҳолда тиним билгани йўқ. 1-таймда бир неча бор 20 ёшли Вахдат Ханоновни тезликда ортда қолдирган бўлса, 2-бўлимнинг 13-дақиқасида Далер Имомназаровдан ўзиб кетди ва Шоҳруз Норхоновнинг голига қойилмақом тарзда ҳаммуаллифлик қилди.

Маълумот учун, Жасур Ҳасанов тез орада 38 ёшни қарши олади. Кеча унга қарши ўйнаганлардан дарвозабон Мухриддин Ҳасанов, ҳимоячилар Вахдат Ханонов ва Манучеҳр Сафаров, олдинги чизиқ вакиллари Алишер Зоиров, Рустам Соиров ҳамда Шервони Мабатшоевлар Жасур катта футболда дебют қилганида ҳали туғилишмаган эди.

Одатда Златан Ибрагимович, Хавьер Занетти ёки Райан Гиггз сингари футболчиларнинг катта ёшда ҳам юқори темпли ўйинларда йўқолиб қолмагани ҳақида гап кетса, ҳайратимизни яширолмаймиз. Лекин, шу ишни ўзбек футболида такрорлаганлар кўпинча эътибордан четда қолади. Ҳасанов 10 кунда кейин 38 га тўлиши ҳақида айтдик. Деярли барча тенгдошлари аллақачон спорт билан хайрлашиб, мухлислар хотирасидан чиқишга ҳам улгурган бўлса-да, жиззахлик ярим ҳимоячи ҳозирча бу ҳақда ўйламаяпти.

"Истиқлол" билан ўйиндан кейин унинг ўзи спорт формаси ҳақидаги саволга шундай жавоб қайтарди:

"Бизда юлдуз деган тушунчанинг ўзи йўқ. Жамоада барча бирдек меҳнат қилади, югуради. Жисмоний ҳолатимни меъёрда ушлаш учун машғулотда 2 ҳисса куч билан ҳаракат қиламан. Бунинг ҳеч қандай диета ёки витаминлар боғлиқ сири йўқ. Фақат меҳнат. Охирги пайтларда кўпчилик фаолиятимнинг якуни тўғрисидаги саволлар билан мурожаат қиляпти. Йўқ, ҳозир кучим бор ва бу ҳақда ўйламаяпман. Худо хоҳласа, яна 4-5 йил бирга бўламиз".

Ҳасанов деганда кишининг хаёолига тезлик келади. У ҳар доим шу ҳислати билан бошқалардан устун эди. "Бунёдкор"даги рейдлари, Ривалдо-ю Вильянуэваларни голли узатмалар билан таъминлаб юрган кезлари ёдингизда бўлса керак. Орадан 10 йил ўтди. Умуман олганда, у катта футболда югуришни бошлаганига 21 йил бўлди. Жасур Ҳасановнинг ҳануз фарзанди тенги йигитлардан тезроқ югураётгани таҳсинга сазовор. Тажрибали ярим ҳимоячининг муваффақиятларини кўпроқ футболга бўлган меҳр ва иштиёқ билан боғлаш тўғри бўларди. Бу иккаласи эса қуйида суратда ўз ифодасини топган↓↓↓

фото: Толибжон Қосимов

P.s. Тез орада Жасур Ҳасанов билан катта интервью ташкиллаштиришни режа қилганмиз. Умид қиламизки, 38 ёшда ҳам тўхташ нималигини билмаётган жиззахлик афсона ёш ҳамкасбларига керакли мотивацияни бера олади.

"Қашқирлар макони"даги Актамов ёхуд "Қизилқум"нинг фавқулодда порлаши

Автор :
Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика