RU

Последние новости

12:37Бове юрак жарроҳлигидан кейин биринчи марта "Фиорентина" ўйинига келди  0 12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  2 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  6 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  12 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8

2 йилда "Бунёдкор-2"дан ЕЧЛгача... МТЖнинг узоқ йиллик "қалқони" Новости

2 йилда "Бунёдкор-2"дан ЕЧЛгача... МТЖнинг узоқ йиллик "қалқони"

Ҳар бир ишда ҳикмат бор.

Бугун сиз билан рўй берган ва сизга ёқмайдиган иш бошқа бир муваффақиятингизга сабаб бўлиши мумкин. Буни ўша паллада англаб бўлмайди, ҳаммасини вақт кўрсатади.

Бугунги қаҳрамонимиз 2021 йилда "Бунёдкор-2" жамоасига ўтказилади. Шундан сўнг 17 ёшли футболчини "Бунёдкор" академиясидан  Беларусга олиб кетишади. Бу қарор унинг келажаги учун ташланган жуда катта қадам бўлиб чиқди. У 18 ёшга тўлмагани сабаб "Энергетик-БГУ" таркибида ўйнай олмасди. То 18га тўлгунича ҳимоячи Владимир Белявский ҳамда Анатолий Юревич қўл остида машғулотларда катта меҳнат қилди ва фақат ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиб турди. Мана шу тахминан ярим йилликда олинган жисмоний юкламалар унинг ҳозирги ҳолатида муҳим ролни ўйнамоқда. Яъни,у ишонч билдирилмаган жойдан умуман бошқа жой ва муҳитга кетди. Бу эса унга ижобий таъсир қилди. У жисмонан етук футболчига айланиб борди. 18 ёшга тўлганидан кейин у "Энергетик-БГУ" асосий таркибида туша бошлади ва қисқа муддат ичида жамоа етакчиларидан бирига айланди. Гап ким ҳақида кетаётганини аллақачон англагандирсиз...

Абдуқодир Ҳусанов 2 йил ичида "Бунёдкор-2" жамоасидан Ўзбекистон МТЖ даражасига чиқди. Жуда қисқа муддат... 


Абдуқодир жисмонан бақувват, ўйинни яхши ўқий олади, тезлиги марказий ҳимоячи учун зўр, бош билан яхши ўйнайди, "корпус"да ҳам зўр. 30-40 метрга аниқ пас бера олади, бу қадрланадиган жиҳат. Унинг кўрсаткичлари барча талабларга жавоб беради.

Ҳусанов Беларусдаги ўйинлари билан тез кўзга ташланди, унга қишдаёқ кўплаб таклифлар бўлди. Аммо, футболчи ва унинг вакиллари (агентлари) кетишга бироз эрта деб ҳисоблашди ва ўтган мавсумни "Энергетик" таркибида тугатишга қарор қилишди. 2022 йилнинг 8 сентябрь куни Венгрияда Европа лигасидан ўрин олган "Ференцварош" - "Трабзонспор" (3:2) учрашувини бевосита стадиондан томоша қилиш насиб қилганди. Ўшанда Станислав Черчесов бошқарувидаги "Ференцварош" ҳам Абдуқодирга қизиқиш билдирган. Ҳимоячи улар сафига ўтган тақдирда биринчи мавсумни клубнинг 1-дивизиондаги жамоасида ўтказиши, фақатгина 2-мавсумдан асосий жамоага ўтказилиши назарда тутилган. Мана шу пункт сабаб венгрияликларга ўша заҳоти рад жавоби берилган. "Энергетик"да асосий ўйинчи бўлиб турган футболчини "Ференцварош" иккинчи жамоасига олиб боришдан маъно йўқ эди. Ҳусановга қишда ва унгача бўлган қизиқишларни ҳаммасини ёзиб ўтиришим шарт ва муҳим эмас.


Беларусда мамлакат вице-чемпиони бўлган Абдуқодир Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси эди. Январь ойидан бошлаб олимпия терма жамоамиз устози Тимур Кападзе уни жиддий кузата бошлади ва ОТЖга чақирмоқчи бўлди. Аммо, Равшан Ҳайдаров олдинда U-20 Осиё чемпионати ва ЖЧ борлиги сабаб унинг терма жамоасидаги йигитларни ОТЖга чақирмай туришни илтимос қилади. Шу тариқа, Ҳусановнинг ОТЖ йиғинига чақируви кейинроққа сурилади.

Ҳусанов Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан Осиё чемпиони бўлади. Кейин U-20 Жаҳон чемпионатида қатнашиб қайтади. Мундиалдан қайтиб бироз дам олгач уни олимпия терма жамоамизга чақирмоқчи бўлиб туришганида миллий терма жамоамиз устози Сречко Катанец МТЖ йиғинига чақиради. Мана бу жиддий қадам эди, U-20 терма жамоасидан кейин дарҳол МТЖга. Шу ўринда Катанецни Ҳусанов ва Файзуллаевни бош жамоага чақиргани учун миннатдорчилик билдириб қўйса бўлади. Уларни ҳар иккиси "CAFA" мусобақасида ишончни оқлади дейиш мумкин. Бугунги кунда у ОТЖ ва МТЖ учун ажойиб топилма.

МТЖда "CAFA Nations Cup-2023"да ўз ўйини билан мухлислар меҳрини қозонди. Хотиржам ва жисмонан кучли. Туркманистонга қарши ўйинда  елкама-елка курашда рақибни қандай учириб юборганини 4-5 метр масофада ўз кўзим билан кўргандим ва ўша кадрни тарихга ҳам муҳрлаб қўйганман. Мақоланинг бош суратида ўша эпизод акс этган.


Шу ерда Абдуқодирнинг Беларусь чемпионатидаги айрим статистикаларини келтириб ўтишни маъқул билдим. Қуйида келтирадиган статистикаларимнинг барчаси "wyscout" платформасидан олинган ва Беларусь чемпионатининг ўтган мавсумига оид. А.Ҳусановнинг Беларусь чемпионати-2022даги статистикалари:

- Тўпни олиб қўйиш ва тўпга эгалик қилиш бўйича бутун чемпионатдагилар орасида учинчи. Ўртача 90 дақиқада 16.61 марта буни уддалаган;

- Контрпрессингда тўпни қайтаришда Беларусь чемпионатида тўртинчи энг яхши кўрсаткич: ҳар 90 дақиқада 7.38 марта буни уддалаган;

- Тўпни узатишнинг ўртача узунлиги (метр) - 25.54 м. Бу борада чемпионатда бешинчи. Юқорида Ҳусанов узоқ масофага аниқ бера олиши ҳақида ёзгандим, бу статистика ана ўша фикрнинг исботи;

- 54 бор якка курашда устун келган, 39 марта ҳаводаги якка курашда ютиб чиққан.

Ўзбекистон МТЖ таркибида "CAFA Nations Cup-2023"даги 3та ўйиндаги паслар аниқлиги: Ўмон билан ўйин (3:0)да 11 дақиқа ўйнаган ва паслар аниқлиги 100 фоиз. Туркманистон билан ўйин (2:0)да тўлиқ ҳаракат қилган паслар аниқлиги 90.1 фоиз. Тожикистон билан баҳс (5:1)да тўлиқ ўйнаган ва паслар аниқлиги 92.3 фоиз.


Ушбу ёзнинг ўзбек футболи билан боғлиқ энг катта бомба трансфери ҳам айнан Абдуқодир Ҳусанов билан боғлиқ бўлди. 19 ёшли ҳимоячимиз Франциянинг амалдаги вице-чемпиони "Ланс" таркибига бориб қўшилди. Бу ўтиш ҳақиқий шов-шув бўлди. Абдуқодирга нафақат "Ланс", балки "Саутгемптон", "Фулхэм", "Севилья", "Бешиктош", "Фенербахче", "Сочи" ва қатор нисбатан кичик клублардан жиддий таклифлар бўлди. Айнан француз клуби варианти танланишида жамоа бош мураббийи ва раҳбарияти асосий ролни ўйнади дейиш мумкин. Бош мураббий Франк Эзнинг шахсан ўзи футболчи ва унинг агентлари билан суҳбатлашган. Айнан ўша суҳбат трансферда муҳим аҳамият касб этган. Мураббий Ҳусановни асосий таркибда кўраётганини айтган ва ҳимоянинг қайси жойида қандай ўйин кутишини тушунтирган. Яъни, бош мураббийнинг шахсан ўзи уни жамоасида кўришни ва асосий таркибда ўйнатишни хоҳлади. Бу эса янги жамоа танлашда энг муҳим омил ҳисобланади. Боз устига "Ланс" янги мавсум Европа Чемпионлар лигасида ўйнайди. Тасаввур қиляпсизми, Европанинг катта стадионларида ЕЧЛ мадҳияси янграйди ва у ерда ўзбек футболчиси ҳам тўп тепади. Бу ҳар биримиз учун фахр.


Абдуқодир "Ланс"да бошқа жамоага ижарага бериб юбориш учун эмас, асосий таркибда ўйнаш учун борди. Шахсан ўзим унинг кейинги жамоаси Европанинг ТОП клуби бўлишини кутяпман. У буни уддалайди. Ўзбекистон U-20 терма жамоасида у билан ишлаган мураббийлардан бири билан суҳбатлашганимда Ҳусанов ҳақиқий профессионал ва "юлдузлик касали" йўқ футболчи эканлигини айтганди. Машғулотларда бир оғиз ортиқча гап гапирмайди ва жимгина ишлаб кетади дея ишга муносабатини ҳам, характерини ҳам жуда мақтади.

Абдуқодир худди Анзур Исмоилов каби миллий терма жамоанинг узоқ йиллик асосий ҳимоячиси бўлади. Париж олимпиадаси йўлида ОТЖ таркибини ҳам кучайтириб бериши турган гап. Фаолиятининг янги босқичида Ҳусановга омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Ўзбек футболининг янги "қалқони"!

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика