RU

Последние новости

00:11Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик"  0 23:58"Пахтакор" "Олимпик"ка қарши 90-дақиқада ғалабани илиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 23:45А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" "Сан-Сиро"да "Милан" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  22 23:31АПЛ. "Челси" "Ноттингем Форест"га қарши ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда камбэк қайд этиб, ғалабани ўзиники қилди!  6 23:25Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди"  0 23:21Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Гранада"ни тор-мор этди  5 23:05РПЛ. ЦСКА кутилмаганда турнир пешқадами "Зенит"ни меҳмонда таслим этди, Файзуллаев эса...  7 22:43Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"  3 22:28"Башундара Кингс" — Бангладеш чемпиони! Жамоа таркибида икки ўзбекистонлик ўйнайди  2 22:19Максим Шацких: "Ҳар бир учрашувда омадсизликка дуч келмоқдамиз. Бугун Саитов кутилмаганда жароҳат олди"  14 22:14"Ал Ҳилол" — Саудия Арабистони чемпиони! Жамоа 19-бор мамлакат титулига эга чиқди  1 22:03Эрон Про лигаси. "Персеполис" меҳмонда ишончли ғалабага эришди ва вақтинчалик биринчи ўринга кўтарилиб олди  0 21:55Де Йонг "Барселона"дан кетадими?!  2 20:58"Металлург" футболчиси пенальтидан гол ура олмаган баҳсда "Қизилқум" билан дуранг қайд этилди  4 20:53Суперлига. Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида учта гол киритилган баҳсда «Пахтакор» «Олимпик»ни мағлуб этди  72

2 млн обуначиси бўлган блогер “Герта” сафида дебют қилиб, пенальтидан гол урди Новости

2 млн обуначиси бўлган блогер “Герта” сафида дебют қилиб, пенальтидан гол урди

Миллионер блогер Германия кубогида дебют қилди.

Нодир ал Жиндауи олдин фақат ёшлар даражасида ва Германияда қуйи лигада ўйнаган.

2022 йилнинг ёзида вингер "Герта-2"га таклиф қилинган. У клуб сафида "Шимолий-Шарқ" минтақавий лигасида (4-дивизион) ўйнайди.

Бир кун аввал у “Герта”нинг асосий таркибида – Германия кубоги 1/8 финалида “Гамбург”га қарши ўйинда дебют қилди. Бу ўйин унинг профессионал даражадаги дастлабки ўйини эди. Футболчи 27 ёшида дебют қилди.

Ал Жиндауи 1:2 ҳисоби қайд этилаётган пайт 80-дақиқада захирадан майдонга тушди. 90-дақиқада "Герта" ҳисобни тенглаштирди ва ўйин қўшимча таймга кўчди. Қўшимча бўлимларда жамоалар биттадан гол уришди - 3:3.

Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Нодир пенальтини голга айлантирди ва "Герта"нинг серияда 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишига ҳисса қўшди.

Ал Жиндауининг Instagram'да 2 миллион, YouTube'да эса 1,75 миллион обуначиси бор. Блогер Германияда туғилган, аммо келиб чиқиши фаластинлик ҳисобланади.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика