RU

Последние новости

11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  0 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6

2 ҳафта давомида спорт ва футзал билан яшаймиз! Новости

2 ҳафта давомида спорт ва футзал билан яшаймиз!

Бугун тонгда ўзбекистонлик спортчиларини ўз бағрига олган самолёт Тошкент - Ашхобод йўналиши бўйиа Туркманистон пойтахтига учиб борди.

250 нафардан ортиқ делегация билан қўшни юртга етиб борган спортчиларимиз эртадан мусобақадаги иштирокларини бошлайдилар.

17 сентябрь куни очилиш маросими бўлиб ўтадиган ёпиқ иншоотлар ўртасидаги Осиё ўйинлари бу сафар алоҳида қизиқишларга сабаб бўлаяпти. Мусобака ташкилотчиларини, тўрт йилликнинг муҳим ўйинларини савиясини ошириш мақсадида, бу сафар Океаниядан ҳам бир нечта давлатларни ўзига қўшиб олди. Жами 62та давлатдан келган спортчилар ғолиблик учун кураш олиб борадилар. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси медаллар учун курашиши кутилмоқда. Рақиблар ўша-ўша, Япония, Эрон ва Таиланд.

Аксар спорт турлари бўйича иккинчи таркиби билан кетган делегациямиздан максимал натижа кутиб қоламиз. Ҳисоб бўйича 5-мусобақада 21та спорт тури бўйича ғолиблар аникланади. Аввалги мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси якуний ҳисобда 10-ўринни олган эди. Ўшанда 3та олтин, 4та кумуш 3та бронза медалларига эга чиққанмиз. Туркманистонда Инчеондаги натижамизни яхшилашни кутиб коламиз.

Худди Бокуда бўлиб ўтган Ислом бирдамлиги ўйинларида бўлгани каби, championat.asia ва olamsport.com сайтларида мусобақа профессионал тарзда ёритиб борилади. Бу борада Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон миллий олимпия қўмиталарига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Демак, сайтимизда сиз-у, бизни қайноққина икки ҳафта кутаяпти.

Нодирхўжа Юлдашев
Туркманистон, Ашхобод.


Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика