RU

Последние новости

11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  0 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  7 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  4 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  17 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   10 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  3 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  13

1998 йил "Пахтакор" "Барселона"дан ҳам ажойиб "камбэк" қилган Новости

1998 йил "Пахтакор" "Барселона"дан ҳам ажойиб "камбэк" қилган

1998 йил Осиё кубок эгалари Кубогида иштирок этган "Пахтакор" Осиё клублар турнирларидаги энг ажойиб "камбэк"лардан бирини уддалаган.

Биринчи босқичда Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини икки ўйинда 5:2 ҳисобида доғда қолдирган "Пахтакор" нимчорак финалда Туркманистоннинг "Ниса" клуби билан тўқнаш келади. Мавсумни муваффақиятли ўтказаётган "Пахтакор" Ашхободдаги биринчи ўйинда кутилмаганда 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Икки ҳафтадан кейин Тошкентда ўтадиган жавоб баҳсида Вега да Сильва шогирдларини мураккаб вазифа кутиб турарди. Қолаверса, "Ниса" Қурбон Бердиев бошчилигида яхши ўйин намойиш этаётганди.

23 октябрь куни "Пахтакор" стадиони мухлислар билан лиқ тўлди. Ўйинни кўриш учун 50 минг мухлис ташриф буюрган. Беллашув бошланиши биланоқ ҳужумга ўтган "Пахтакор" илк дақиқадаёқ пенальти ишлайди ва рақиб посбони сўнгги умид фоли учун майдондан четлатилади. Пенальтини Миржалол Қосимов аниқ амалга оширади. Рақибнинг камчилик бўлиб қолганидан фойдаланган "шерлар" тинимсиз ҳужум уюштиришга тушади. Биринчи бўлимнинг ўзида умумий фарқ минимал кўринишга келтирилади. Александр Хвостунов, Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин киритган тўплар натижасида ҳисоб 45-дақиқада 4:0га етади. Иккинчи бўлимда яна икки гол уриб, дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолиш талаб этиларди.

67-дақиқада Андрей Стрельцов ўрнига ўйинга қўшилган Дилмурод Назаров бешинчи голга муаллифлик қилади. Ҳал қилувчи гол эса фаолияти мобайнида 300дан ортиқ тўп муаллифи бўлган Игорь Шквирин ҳисобига ёзилади. Шу тариқа "Пахтакор" уддалаш жуда ҳам қийин бўлган вазифанинг уддасидан чиқади. Бу Осиё клублар мусобақаларида амалга оширилган энг буюк "камбэк"лардан бири саналади.

"ПАХТАКОР" — "НИСА" Туркманистон — 6:0 (4:0)
1998 йил, 23 октябрь. "Пахтакор" стадиони. 50000 томошабин.
"Пахтакор":
Рошин, Ашурматов, Шоймардонов, Қосимов, Қамбаралиев, Стрельцов (Д.Назаров, 55), Хвостунов, Ширшов (Алиев, 61), Ходиев (Абдураимов, 25), Шквирин, Акопянц.
Голлар: Қосимов, 3-пен - 1:0. Хвостунов, 18 - 2:0. Қосимов, 30 - 3:0. Шквирин, 45 - 4:0. Д.Назаров, 67 - 5:0. Шквирин, 75 - 6:0.
Четлатиш: Бердиев, 1 ("Ниса").
Ҳакам: Коилпарамбил (Ҳиндистон).


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика