RU

Последние новости

02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  0 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  10 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  56 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1

19 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари Новости

19 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 23-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 23-турнинг энг яхши дарвозабони – Раҳимжон Давронов ("Металлург")

"Металлург" бу тур Тошкент вилояти дербисида ОКМК билан тўқнаш келди ва дуранг ўйнади - 1:1. Ўйин давомида Раҳимжон Давронов битта гол ўтказганига қарамай қолган вазиятларда жамоасини бир неча бор қутқарди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа Давронов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 23-турнинг энг яхши мураббийи – Февзи Давлетов ("Сурхон")

"Сурхон" бу турни Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши ўтказди иродали ғалабага эришди - 4:2. Учрашув давомида майдон эгалари 2:0 ҳисобида олдинда эдилар, аммо Давлетов шогирдлари қандайдир 20 дақиқа ичида вазиятни 180 даражага ўзгартириб юборишди ва суперкамбек амалга оширишди. Совринли ўринлар учун курашётган "Сўғдиёна"ни сафарда мағлуб этган Февзи Давлетов турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 23-турнинг энг яхши футболчиси – Абдуғафур Ҳайдаров ("Сурхон")

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳужумчиси Абдуғафур Ҳайдаров ўтган турда ҳам сайтимиз талқинига кўра энг яхши футболчи деб топилган эди. Бу турда 19 ёшли Ҳайдаров "Сўғдиёна" билан баҳсда 15 дақиқа ичида рақиб дарвозасига учта гол уришга эришди. Ёш ҳужумчи Суперлигада охирги 3 та ўйинда 5 та гол уришга эришди. Шу тариқа, Абдуғафур Ҳайдаров кетма-кет иккинчи турда ҳам тур футболчиси деб топилди!  



Championat.asia сайти талқинига кўра 23-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Акмал Мозговой ("Насаф")

"Насаф" етакчиларидан бири Акмал Мозговой "Локомотив"га қарши баҳсда супергол муаллифига айланди. Ойбек Бозоров томонидан узатиб берилган тўпни жарима майдони ичида тўхтатиб, чалқанчасига дарвозага йўллади. Айнан шу гол "Насаф"га биринчи чемпионликни келтирди. Мозговой томонидан урилган чемпионлик голи championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика