17 ёшли футболчи Роналдунинг “Спортинг”даги рекордини янгилади
02 июл 2020 20:25
Новости
17 ёшли футболчи Роналдунинг “Спортинг”даги рекордини янгилади
Криштиану Роналду энди лиссабонликлар сафида майдонгатушган ёши энг кичик футболчи эмас.
Унинг рекордини вингер Жоэлсон Фернандеш янгилади.
Роналду “Спортинг”даги дебют ўйинини 17 ёшу, 6 ой ва 9 кунлигидаги ўтказган. Фернандеш эса “Жил Висенте” қарши ўйинда 17 ёшу, 4 ой ва 3 кунлигида қатнашди.
Криштиану собиқ клубида 2002-2003 йиллар давомида ўйнади ва 31 баҳсда майдонга тушиб, 5+5 натижа қайд этган эди.
Комментарии