RU

Последние новости

00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  15 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  139 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  42 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0

15-тур рамзий терма жамоаси Новости

Ушбу турда "Бухоро" ўз майдонида "Навбаҳор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур баҳсда бухороликлар посбони Раҳимжон Давронов бир неча марта ўз жамоасини голдан қутқаришга эришди.

"Бунёдкор" Тошкентда "Сурхон"ни 3:0 ҳисобида таслим қилишида чап қанот ҳимоячиси ролида ўйнаган Санжар Қодирқуловнинг ҳиссаси катта бўлди. Эътиборлиси Қодирқулов учрашув сўнгги дақиқаларида гол уришга ҳам эришди.



"Пахтакор" Навоийда "Қизилқум"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. "Шерлар"нинг дастлабки икки голини ҳимоячилар уришди. Эътиборлиси Кримец ва Симич бир-бирига голли пас оширишди.

"Локомотив" ёзги трансфер ойнаси вақтида ўз сафига қўшиб олган Остон Ўрунов янги клубига тезда қўшилиб кетди. "Динамо" 2:0 ҳисобида мағлуб этилган баҳсда Ўрунов анчагина фаол бўлди. Айнан унинг рейдини меҳмонлар ҳимоячиси қўполлик билан тўхтатиши оқибатида ҳакам пенальти белгилади.



Бу тур "Сўғдиёна" Қўқонга сафар қилди. Жиззах клуби етакчиси Санжар Рашидов дастлабки сонияларда Иван Нагаевга ажойиб пас берди ва тезкор гол урилди. Санжар жамоасининг иккинчи голида ҳам иштирок этганини таъкидлаш лозим.

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов "Сурхон" билан учрашувда жуда яхши ўйнади. Майдон марказидаги чаққон ҳаракатлари туфайли "қалдирғочлар" йирик ғалабага эришишди. Унинг жамоадоши Жавоҳир Қаҳрамонов биринчи тайм ўртасида захирадан майдонга тушиб ўйиннинг боришини ўзгартириб юборди. Қаҳрамонов майдонга тушганидан икки дақиқа ўтиб ҳисобни очди. Иккинчи таймда унинг иккита ажойиб пасидан кейин шериклари иккита гол уришди.



"Бухоро"нинг 18 ёшли футболчиси Асадбек Собиржонов барқарор ўйнашда давом этмоқда. У "Навбаҳор" билан баҳсда шерикларидан ажралиб тура олди.



"Металлург" Қаршида 2:1 ҳисобида "Насаф"ни мағлуб этди. Ушбу ўйинда бекободликлар сафида иккала голни ҳам Баҳодир Пардаев ургани эътиборга молик.

"Пахтакор" "Қизилқум"ни Навоийда 5:0 ҳисобида мағлуб этишида Игорь Сергеев муносиб ҳисса қўша олди. Ҳужумчи иккинчи тайм бошида ва учрашув охирида гол уриб дубль расмийлаштирди.




Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика