"100". "Ман Сити" очколар рекордини янгилай олмагани учун "Ливерпуль" устидан ҳазил қилди
16 июл 2020 10:20
Новости
"100". "Ман Сити" очколар рекордини янгилай олмагани учун "Ливерпуль" устидан ҳазил қилди
"Манчестер Сити" "Ливерпуль"нинг "Арсенал" (1:2)га қарши ўйинига муносабат билдирди.
"Шаҳарликлар"нинг каталонча твиттер аккаунтида ўйиндан сўнг "100" белгиси билан пост жойланди.
Бу эса "Ливерпуль"нинг "Манчестер Сити" рекодрини янгилай олмаганига ишора эди. 2017/18 йилда "Сити" 100 очко тўплаган ҳолда АПЛ рекордини ўрнатган.
Хабар бир неча дақиқалардан сўнг ўчириб ташланди.
"Ливерпуль" энди қолган 2та ўйинда ғалаба қозонса, максимум 99 очкога эга бўлади. "Қизиллар" шунингдек "Сити"нинг чемпионатдаги ғалабали сони (32)ни такрорлаши мумкин, аммо ундан ошиб кета олмайди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" "Ливерпуль"дан олдин кетма-кет икки мавсумда АПЛ чемпиони бўлган эди.
Комментарии