RU

Последние новости

02:51АПЛ. "Челси" ўз уйида мағлуб бўлди, "Астон Вилла" ғалабани қўлдан чиқарди  0 01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  1 01:00"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл"  14 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  7 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  7 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0

10 нафар мухлис билан "Нефтчи"га баҳо бермайлик, "Турон"га омад Новости

10 нафар мухлис билан "Нефтчи"га баҳо бермайлик, "Турон"га омад

Сўнгги ҳафтада ҳакамларга нисбатан эълон қилинган жазо, уларнинг рейтингига жуда салбий таъсир кўрсатди.

Улар ишончдан чиқдилар. Тўғри, ҳаммаси эмас. Лекин жуда кўпчилиги халқ ва ҳукумат ишончини буздилар. Энди ҳакам яхши бўладими, ёмон бўладими фарқи йўқ, йиллар кетади ишончни қайтаришга.

Мухторов 5 йилдан кейин, Тухтасинов 1 йилдан кейин қайтади, лекин уларга энди ҳеч ким ишонмайди. Нажафалиев ёшлик килгани учун кечирилди. Эртага майдонга чиқиб инсоний фактор бўйича хато қилса ҳам энди уларда тамға бор ва у кетмайди.

Энди кечаги ўйин. Бу ерда "Нефтчи" мухлисларини айблаш керак эмас. Финал дея эътироф этилдими учрашув, финалдек муносабат бўлиши керак эди. Мухлислар сонидан келиб чикиб ИИБ қўйилмаган. Ўйиндан кейин истаган одам майдонда юрибди, бейжик нима учун? Майдонга тушиб кетган мухлисларни айтмаяпман. Ўйин комиссари, аслида ўйин тизгини чиқариб юборди. Учрашув тугаганидан кейиноқ ҳакамларни милиция билан ўратиб, майдон марказида ушлаб туриш керак эди. Бу жаҳон практикаси, ўйлаб топиб ёзмаяпман. Ўртада милиция томонидан ўралган хакамларга шундан кейин биров тегина олармиди, йўқ албатта.

Хуллас бу ўйиндаги муаммо ташкилотчиликда бўлди. Анави "каратист" эса бир умрга футболдан четлатилиши керак эди. Куни кеча "Нефтчи"ни 4 нафар ёш боласи уйимда туриб кетди 3 ҳафта давомида. Улар мана шу ўйинни ҳаммадан ҳам кўпрок кутишдики, "Нефтчи" Суперлигага чиқса бизга клуб қарар экан, тўплар берар экан, мусобақалар қилар экан деб.

Лекин кеча "Нефтчи" сафида майдонга тушган "футболчилар" йиллар давомида "Нефтчи" логотипини брендга айлантирган афсоналарнинг ҳаракатини бир пул қилдилар. Бу футболчилар арзимайди бу футболкани кийиб юришга.

"Динамо"ни ют, бўлди эди. "Турон" гол ургунига қадар, 50-80 дақиқалар оралиғида "Нефтчи" нима қилди? 0:0 ушлашни ўйлади ва рақибни ўз жарима майдончаси ичига яқинлаштириб қўйди.

Бу ўйин балки кеча бизга зўр кўрингандир, лекин катта Суперлига савиясида ҳеч нима эмас эди.

"Нефтчи" ана ўша 10 мухлисдан иборат эмас. Шунинг учун кимнидир ҳақорат қилишдан аввал номма-ном гапирайлик. "Нефтчи" буюк клуб, аммо энди 5-6 нафар авом учун жавоб беришга мажбур афсус...

Мен жуда истаган эдим бу клубни олий лигада кўришга. Нима учундир лигани Суперлига деб атай олмайман. Суперлига деб ўзгартиришдан мақсад лиганинг савиясини кўтариш эди. Лекин яна ўша медалистлар, яна ўша аутсайдерлар.

"Турон"га эса омад тилайман. Унинг раҳбарига 5 баҳо! "Обод"дан кейинги иккинчи ҳусусий жамоа бўла олди. Ишқилиб, "Обод"ни куни тушмасин.

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика