Зидан “қизил иблислар”дан тушадиган таклифни қабул қилмайди. Бу ҳақида RMS Sport маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Зидан 2016-2018 ва 2019-2021 йилларда “Реал Мадрид”да ишлади. Мадридликлар Зидан қўл остида икки мартдан Испания чемпиони, Испания Суперкубогида ғалаба қозонди. Шунингдек, жамоа уч марта кетма-кет EЧЛда зафар қучган.
Аввалроқ, Зиданга “Ювентус”, “Бавария”, Жазоир терма жамоаларидан таклиф бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.