RU

Последние новости

10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  0 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  1 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  0 09:37Пролига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:48“Ал Ҳилол“ супер футболчи билан музокараларни бошлади  2 08:16Sofascore. Азизжон Ғаниев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:50Довбик Шомуродов ҳақида фикр билдирди  14 07:25Трент “Реал“да қанча ишлаб олиши маълум  11 02:11АПЛ. Дуранг ўйнаган "Ноттингем Форест" ЧЛ зонасига қайта олмади  3 01:48А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди, аммо жамоа ҳали ҳам кучли саккизликда эмас  2 01:17"Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида жойлашган (мутолаа учун)  4 00:55Моуринью 2010 йилда "Интер"нинг "Барселона" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Ўша воқеани тасвирлаши мумкин бўлган сўз йўқ"  20 00:50Кафу Рафинья ҳақида: "У билан "Олтин тўп" учун рақобатлаша оладиган ўйинчиларни кўрмаяпман"  5 00:09Рафинья: "Мен Италия терма жамоасида ўйнашга жуда яқин келганман"   5

"Student‘s Cup"нинг старти Новости

"Student‘s Cup"нинг старти

Теги :  Student‘s Cup
Кеча Тошкентда "Student‘s Cup" мусобақасининг 1-босқичига старт берилди.

Дастлабки кун доирасида жами 21 та учрашув ўтказилди. Унда Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган юзлаб талабалар ўз олийгоҳлари шарафини ҳимоя қилишди.

 Дастлабки кундан англашилгани шуки, бизга талабаларни кенг миқёсда қамраб оладиган шундай турнирлар жуда зарур экан. Буни ўйинларга нисбатан қизиқишнинг юқорилиги яққол кўрсатиб турибди.

Ўз навбатида ПФЛ ташкилотчилик масаласида Суперлигамиздаги профессионал клубларга мастер-класс ўтиб берганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Одатда чемпионат баҳсларига ташриф буюрар экансиз аренага ўзингиз билан сув олиб кира олмайсиз. Стадион ичидаги хизмат кўрсатиш талабга жавоб бермайди. "Student‘s Cup"да эса музқаймоқдан тортиб, тамадди учун мазали егуликларгача муҳайё. Тадбиркорлар ҳам, талабалар ҳам, уларнинг мухлис-у мухлисалари ҳам хурсанд.

Ўйинлар орасидаги танаффуслар вақтида иқтидорли диджей катта саҳнага чиқиб, барчага юқори кайфият улашмоқда.

Ўйинлар қизғин кураш остида ўтяпти. Иштирокчи-талабалар бунақа эмоцияларни анча пайтгача унута олишмаса керак.

Бу, айниқса, стадион четида персонал мухлисалари турган йигитлар учун ажойиб имконият:)

Энг муҳими, ҳеч ким мусобақага ўткинчи турнир сифатида қарамаяпти. Ҳаттоки, жамоаларнинг фан-клублари ҳам. Барчанинг мақсади чемпионлик.

Хуллас, "Бунёдкор" стадионидаги муҳит барчага юқори кайфият бағишлаяпти. Ташкилотчиликка гап бўлиши мумкин эмас. Бугун сиз ҳам келиб, ҳордиқ чиқаринг.

Фахриддин тайёрлади

Суратлар ЎзПФЛ матбуот хизматидан олинди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика