RU

Последние новости

10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  0 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  5 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  0 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  6 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  3 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  17 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  30 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  9 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  9 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  7 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  2

Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди Новости

Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди

Теги :  BMB CUPФутзал
Бугун BMB HOLDING ташаббуси билан ўтказиб келинаётган анъанавий BMB CUP мусобақаси тўртинчи мавсуми якунига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Футзал бўйича мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, футзални янада ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш орқали истеъдодларни кашф қилиш  мақсадида ташкил этилди. 


Футзал бўйича анъанавий “BMB CUP” мусобақаси ҳаваскорлар ўртасида 2024 йилнинг ноябрь ойидан 2025 йилнинг февралига қадар, қариийб 4 ой давомида ўтказилди. Мусобақада 30 дан ортиқ жамоалар иштирок этиш истагини билдирди. Аввалига саралаш мусобақаси ташкил қилиниб, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган 10 жамоа асосий мусобақада иштирок этди. Мусобақанинг асосий босқичида иштирок этган жамоалар жами 18 турда 90 та учрашув ўтказди. 


Аҳамиятли томони шундаки, ушбу мавсумдаги мусобақада белгиланган тартибга кўра, ҳар бир жамоада 2 нафар профессионал ва 5 нафар 
2007-2009 йилларда туғилган ёш футзалчиларнинг бўлиши мажбурий бўлиб, улардан бири  жамоа таркибида майдонда ҳаракат қилиши  лозим. Бу ўз навбатида мусобақанинг янада шиддатли ўтиши, ёшларнинг мусобақаларда иштирок этишга қизиқишини ортишига ҳамда футзални ёшлар орасида оммалашишига ва улар орасидан иқтидорлиларини танлаб олиш имконини яратди. Мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси мазкур мусобақада иштирок этаётган ёш футзалчилар ташкил қилаётгани албатта қувонарли ҳол бўлиб, бу ютуқ мусобақа иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланди. 
Мусобақа давомида ижтимоий тармоқлар орқали учрашувлар видеотрансляцияси мунтазам равишда узатилиб, инстаграмм, фейсбук ва бир нечта телеграмм каналлар орқали мусобақа натижалари, тўпурар футзалчилар ва бошқа статистик маълумотлар, мусобақанинг энг чиройли голлари видеолавҳаси ҳавола этиб борилди.


Мусобақанинг сўнгги ўйини якунига етгач, ғолиблар тақдирланди. Футзал бўйича BMB CUP мусобақаси ғолиби Кубоги, олтин медаллар ва 100 млн сўм пул мукофоти билан "Hayot Bank" жамоаси тақдирланди, иккинчи ўрин ва кумуш медаллар ҳамда 75 млн сўм пул мукофоти  UzSQB жамоасига, учинчи ўрин ва бронза медаллари ҳамда 50 млн сўм пул мукофоти эса "DHL" жамоасига насиб этди. 

 
Шунингдек қуйидаги йўналишларда ҳам энг яхшилар тақдирланишди: 
“Fair Play” номинацияси, мусобақанинг энг интизомли жамоаси - "BMB", 
“Мусобақанинг энг яхши дарвозабони” - Лазизхўжа Хўжаматов ("UzSQB"), 
“Энг яхши ёш ўйинчи” - Азизбек Жалолиддинов ("Ёш гвардиячи БЎСМ"), 
“Мусобақа тўпурари” - Азамат Байматов 37 та гол ("Яшнобод"), 
 “Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси” - Бекзод Амануллаев ("Hayot Bank").


Тақдирлаш маросимидан тўлиқ ФОТОГАЛЕРЕЯ



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика