RU

Последние новости

12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  0 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  3 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  8 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  21 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  4

“Қўқон-1912” футбол клуби академия масаласини ҳал қилди Новости

“Қўқон-1912” футбол клуби академия масаласини ҳал қилди

Теги :  Қўқон-1912
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси олдинда турган янги мавсумдан олдин суперлига клублари олдига бир қатор жиддий талабларни қўйган эди.

Бу талабларнинг энг асосийларидан бири , ҳар бир клуб ўзининг футбол академиясига эга бўлиши ёки ЎФА  қошидаги бирон академия билан шартнома қилиши лозим эди.

“Қўқон-1912” футбол клуби бугун ПФЛнинг академия масаласидаги талабини бажарди. Жамоамиз раҳбарияти бугун  ЎФА қошидаги Фарғона футбол академияси билан ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.

Энди стадион борасидаги талабга келадиган бўлсак, Қўқондаги “Марказий” стадионда катта ҳажмдаги ишлар бошлангани ҳақида аввал хабар берган эдик. Бугунги кунда “Марказий” стадион майдони тўлиқ янгиланиш арафасида. Стадионимизга сифати юқори бўлган тайёр чим олиб келиб ўрнатилади. Айни кунда майдон дренаж ва суғориш тизимлари тўлиқ янгиланиб, чимни ётқизиш учун тайёр ҳолатга келтирилган. Мутахассислар чим ётқизиш учун бироз қулай бўлган об-ҳаволи кунларни кутиб турибдилар. Яқин кунларда “Марказий” стадионига янги чимни ўрнатиш бошланади.

Шунингдек стадионимиз ёритгичлари ҳам янгиланиб, ПФЛ талаб қилган люкс ҳолатига келтирилади.


Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика