RU

Последние новости

21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  1 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  2 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  40 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  14 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1

Қатар бош мураббийи: "Эквадор ва Ўзбекистон кучли жамоалар" Новости

Қатар бош мураббийи: "Эквадор ва Ўзбекистон кучли жамоалар"

Қатар терма жамоаси бош мураббийи Феликс Санчес Бас Эквадор ҳамда Ўзбекистон билан ўйинлардан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Қатар 12 октябрь куни ўз майдонида Эквадор билан, 16 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

"Биз Эквадор ва Ўзбекистон билан ўйинларга тайёрмиз. Бизда мазкур ўйинлар учун 26 нафар футболчи бор. Айни пайтда яхши спорт формасидаги футболчиларни йиғинга чақирдик. Биз Осиё Кубоги-2019га тайёргарлик кўраяпмиз. Ушбу мусобақага кучли ҳолда етиб боришимиз шарт. Эквадорга қарши жуда қийин баҳс кутиб турганини биламиз. Бунга қўшимча равишда сафарда Ўзбекистон билан ҳам ўйнаймиз. Кейинги ойда эса Исландия ҳамда Швейцария билан ўртоқлик учрашувлари ўтказамиз.

Эквадор 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқиш учун ҳозирдан тайёргарликни бошлашганини биламан. Бу жамоа сафида Европада ўйнаётган кўплаб футболчилар бор. Кучли рақиб билан ўйинда ўз кучимизни кўриб оламиз.



Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа билан ЖЧ-2018 саралашида бир гуруҳдан жой олган эдик. Кучли жамоа. Уларга қарши бор кучимиз билан ўйнашга ҳаракат қиламиз ва кучли концентрация билан Тошкентга борамиз.

Бизнинг мақсадимиз кучли ва савияси юқори терма жамоалар билан ўйнаш. Қатар терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган кўплаб футболчилар мавжуд. Ўз клублари сафида яхши ўйин кўрсатган футболчиларни бу йиғинга чақирдик.

Айни пайтда бор эътиборимиз Эквадор ва Ўзбекистон билан ўйинларга қаратилган. 2022 йилги Жаҳон чемпионати Қатарда бўлиб ўтишини биламиз ва бу мусобақа пайтида терма жамоа жуда кучли бўлиши керак. Аммо ҳозир қаршимиздаги икки рақиб ҳақида кўпроқ ўйлаяпмиз", - дейди Қатар бош мураббийи Феликс Санчес Бас Қатар футбол Ассоциацияси расмий сайтига.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика