RU

Последние новости

21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  0 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  13 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  6 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  13 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  6 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  5 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  1

Ўзбекистон ОТЖ янги бош мураббийи: "Осиё чемпионатининг саралаш босқичига тайёрланиш учун икки ой етарли" Новости

Ўзбекистон ОТЖ янги бош мураббийи: "Осиё чемпионатининг саралаш босқичига тайёрланиш учун икки ой етарли"

Хабар бериб ўтганимиздек, бир неча кун олдин Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига сербиялик Любинко Друлович бош мураббий этиб тайинланди.

Бугун, 25 январь куни Миллий олимпия қўмитасида Друлович иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Олимпия терма жамоамизнинг янги мураббийи ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.

«Авваламбор барчага салом. Бу ерда эканлигимдан хурсандлигимни айтиб ўтмоқчиман. Бир ой олдин бу ерга келиб Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳақидаги лойиҳа билан танишиб чиққандим. Ушбу лойиҳа менда жуда яхши таассурот қолдирганди. Шу сабабдан ҳам мен шартнома имзоладим. Умид қиламанки, биз ўз мақсадимизга етамиз», – деб сўз бошлади мураббий.

Шундан сўнг журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мураббийга мурожаат қилишди.

Терма жамоамиз ҳақидаги фикри

Шуни таъкидлашим лозимки, ёшлар ўртасида ўтказилган сўнгги Осиё чемпионатида Ўзбекистон жуда яхши ҳаракат қилди ва чемпионликка эришди. Бу албатта осонлик билан қўлга киритилмаганини биламан. Янги шакллантирадиган Олимпия терма жамоамизда ўтган йилги таркибдан узоғи билан 7-8 нафар футболчи ўйнаши мумкин. Бу эса биз ҳали кўп ишлашимиз лозимлигини билдиради. Умид қиламанки, янги терма жамоани шакллантиришда ортиқча муаммоларга дуч келмаймиз.



Осиё чемпионатининг саралаши ҳақида

Олдимизда икки ой вақт бор. Биринчи галдаги вазифамиз саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказишдир. Учрашувлар Ўзбекистонда бўлади ва биз ушбу баҳсларда ғалаба қозониб, Осиё чемпионатининг финалига йўл олишимиз талаб этилади. Насиб этса, бу вазифани албатта уддалай оламиз.

Мураббийлар штаби

Мураббийлар штаби ҳақида гапирадиган бўлсам, бу борада менга икки нафар сербиялик мутахассис ёрдам беради. Шунингдек, Равшан Ҳайдаров ҳам терма жамоамизда фаолият олиб боради. Сербиялик ёрдамчиларим рус тилида мулоқот қила олишади. Бу ишимизда катта аҳамиятга эга – бир-биримизни тушунишимизда, юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда бу ёрдам беради. Равшан Ҳайдаров билан эса 1 ой олдин Тошкентга келганимда суҳбатлашгандим. У Олимпия терма жамоаси учун номзод футболчиларни яхши танийди. Шу сабабдан ҳам у жамоамиз учун ёрдам бера олади деб ҳисоблайман.



Саралаш ўйинларигача улгурамизми?

Терма жамоани Осиё чемпионатининг саралаш босқичига тайёрлаш учун икки ой етарли деб ўйлайман. Февралда Тошкентда йиғиламиз. Кейин эса Испаниядаги ўқув-машғулот йиғинларида қатнашамиз. Мазкур йиғинда ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказамиз.

Саралаш босқичидаги рақиблар ҳақида

Қитъа чемпионатининг саралаш баҳсларида бизга қарши майдонга тушадиган рақибларимиз ҳақида айрим маълумотлар бор. Шуни қайд этишим лозимки, бизда яхши мураббийлар штаби шакллантирилмоқда. Биз биргаликда рақибларимиз ҳақида янада кўпроқ маълумот тўплаймиз ва ўрганиб чиқамиз.



Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика